RU

Последние новости

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  3 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  1 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  13 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

Биринчи лига. "УзДонгЖу" - "Цементчи". Превью Новости

Биринчи лига. "УзДонгЖу" - "Цементчи". Превью

7 июнь Ўзбекистон биринчилигининг навбатдаги 14-тур баҳсларига старт берилади.

Ўтган турда дам олган “Цементчи” навбатдаги турда Андижонда “Уз-Донг-Жу” клуби меҳмони бўлади. Ушбу мавсумда  уй учрашувларини Андижон шаҳрининг “Баркамол авлод” ўйингоҳида ўтказаётган “Уз-Донг-Жу” жамоаси бу сафар ҳам жамоамизни ушбу майдонда қабул қилади.

Шўрбулоқликлар раҳбарияти ушбу мавсумда жамоада катта  ўзгаришларни амалга оширди. Клубга асосан иқтидорли футболчиларни таклиф этиб таркибни деярли барча маҳаллий ёш футболчилар билан тузиб чиқди.  Бу ўзгаришлар жамоа аъзоларининг бироз тажрибасизлиги мавсум аввалидан ўз таъсирини ўтказмай қолмади. 

“Уз-Донг-Жу” шу кунгача ўтказилган учрашувларда 12та учрашувда майдонга тушиб 10 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.

“Уз-Донг-Жу” ҳамда “Цементчи” жамоаларнинг учрашувлари  тарихига назар ташласак, ўзаро 8 бор тўқнаш келишганига гувоҳ бўламиз.

Ўтказилган учрашувларда ўзаро тенгликни кўришингиз мумкин. Ҳар иккала жамоа 4 маротабадан зафар қучишган, тўплар нисбатига кўра шўрбулоқликлар бироз устун 12:9 «Уз-Донг-Жу» фойдасига.

Ушбу баҳслар тарихининг яна бир алоҳида эътиборга молик томони шундан иборатки, бугунги кунда жамоамизни бошқариб келаётган мураббийларимиз Абдумалик Ҳакимов ва Илҳомжон Зайлобитдиновлар футболчи сифатида “Цементчи” таркибида тўп тепишган пайтларида ўзаро учрашувларда “Уз-Донг-Жу” жамоаси дарвозасини ишғол қилишган. И.Зайлобитдинов бир маротаба рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган сўлса А.Ҳакимов икки учрашувда икки бор гол киритиб жамоамизга ғалаба келтирган.

Ўзаро учрашувлар тарихи билан танишинг.

2006 йил

 5-тур. 29 апрель (шанба)

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Цементчи»  (Қувасой) – 2:1.

Голлар: М. Махмудов (59), Х. Маҳмудов (89), - З. Қурбонов (19)


2006 йил

34-тур. 13 октябрь (жума)

«Цементчи»  (Қувасой) –«УзДонгЖу» (Андижон)– 2:0.

Голлар: И.Зайлобиддинов (66 пен), А.Ҳакимов (69 пен)


2007 йил

1-тур. 27 март (сешанба)

«Цементчи»  (Қувасой) – «УзДонгЖу» (Андижон)– 1:0

Гол: А.Ҳакимов (78)


38-тур. 6 ноябрь (сешанба)

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Цементчи»  (Қувасой) – 6:0.

Голлар: Қ. Абдуқодиров (9 пен, 81), А.Иминов (10, 21), С.Махмудов (19 автогол), Р.Рахмонов (61)


Биринчи босқич 11- тур. 19-май  (сешанба)

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Цементчи»  (Қувасой) – 2:1.

Голлар: А.Тўхтасинов (17) Ф.Солохидинов (90) – Р.Мелибоев (77)


Биринчи босқич 12- тур. 26-май  (сешанба)

«Цементчи»  (Қувасой) –– «УзДонгЖу» (Андижон) 2:0.

Голлар: Ё.Акбаров (80, 86)


2016 йил

12- тур. 29-май  (якшанба)

«Цементчи»  (Қувасой) – «УзДонгЖу» (Андижон) 0:1

Гол: Ислом Каримов


2016 йил

25- тур. 10-сентябрь  (якшанба)

«УзДонгЖу» (Андижон)  - «Цементчи»  (Қувасой)  1:2

Голлар: Ислом Каримов, Элёр Мамасолиев, Рахматилло Мелибоев

Демак жамоаларнинг навбатдаги учрашуви 7 июнь чоршанба куни Андижон шаҳрида “Баркамол авлод” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 18:00 да бошланади.


Ўзбекистон биринчилиги 14-тур учрашуви.

7 июнь. (чоршанба)

18:00 - «Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Цеметчи» (Қувасой)

Ҳакамлар: В.Серазитдинов (Тошкент), И. Носиров (Наманган), М. Нехочин (Наманган)

Назоратчи: Т. Абдуллаев (Тошкент).


«Цементчи» ПФК Зухриддин Абдуллажонов.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика