Биринчи лига. “НБУ-Осиё” - “Обод” баҳси олдидан тахминингиз қандай?
13 сен 2015 14:41
Новости
Биринчи лига. “НБУ-Осиё” - “Обод” баҳси олдидан тахминингиз қандай?
Бўлажак баҳсга бўлган қизиқиш юқори дейиш мумкин. Боиси олий лигага чиқиш учун курашаётган “Обод”нинг шашти баланд. Бу жамоа футболчилари айнан мазкур учрашувда ғалаба қозониб, яқин таъқибчиларидан бир неча очкога илгарилаб кетишга астойдил уриниши турган гап. Лекин расмий жиҳатдан мезбонлик вазифасини бажарадиган “банкирлар” ҳам осонлик таслим бўлмайди. Бу борада жамоа устози Руфат Акрамхўжаев сайтимизга кеча берган интервьюсида ҳам айтиб ўтганди. Таркиб жиҳатдан олиб қаралса бизнингча ҳар икки жамоада ҳам бу борада тенгликни кўриш мумкин. Кошелев, Навкаров, Умурзоқов сингари маҳоратли ўйинчиларга эга бўлган “НБУ-Осиё” пешқадамдан очко тортиб олиш учун курашиш аниқ.
Аҳиллик ва жамоавий ўйин эвазига муваффақият қозониб келаётган “Обод” ҳам қараб турмайди ва камида дуранг учун ўйнаса керак.
Бугун соат 16:30да пойтахтимиздаги “Жар” стадионида кечадиган ушбу ўйинни кузатиш мақсадида футбол кишиларини ҳам ташриф буюришлари кутилмоқда.
“НБУ-Осиё” - “Обод”. Имкониятлар: 50х50
Комментарии