RU

Последние новости

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  2 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  16 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Биринчи лига. "НБУ-Осиё" - "Цементчи". Превью Новости

Биринчи лига. "НБУ-Осиё" - "Цементчи". Превью

Яна бир неча кундан сўнг Ўзбекистон биринчилиги 7-тур баҳсларига старт берилади.

у турда жамоамиз "Цементчи" 1-май санасида Тошкентда  "НБУ-Осиё" жамоаси мехмони бўладилар.

Демак навбатдаги рақибимиз   “НБУ-Осиё” жамоаси хақида! 

"НБУ-Осиё" жамоаси биринчи лиганинг  энг тажрибали клубларидан бири ҳисобланади. Жамоа 2000 йили ташкил этилиб, 2001 йилдан биринчи лига мусобақаларидаги иштирокини бошлаган. Эътиборлиси шундаки, жамоани 2000-2003 йилларда тажрибали мутахассис, Ўзбекистонда энг таниқли мураббийлардан бири Вадим Абрамов бошқарган. Умуман олганда ушбу жамоани турли йилларда анча тажрибали ва таниқли мураббийлар бошқарганлигини кўришимиз мумкин. Абрамовдан ташқари клубда кейинги йилларда Илҳом Мўминжонов, Мухтор Қурбонов, Жаъфар Ирисметов ва Равшан Бозоров сингари мураббий фаолият олиб боришган. “НБУ-Осиё” клуби ташкил этилган йилдан шу кунгача яъни, 16 йил узуликсиз  Ўзбекистон биринчилиги биринчи лига мусобақаларида мунтазам равишда иштирок этиб келмоқда. 

Жамоа бу вақт оралиғида биринчи лигада қуйидаги ўринларни эгаллаган;

Йил.   Эгал-н ўрни.  Очко

2001.           5.                51

2002.           4.                54

2003.           3.                73

2004.           3.                71

2005.           4.                63

2006.           4.                 67

2007.           8.                 55

2008.          11.                48

2009.          10.                43

2010.          16.                25

2011.          16.                 25

2012.           3.                  50

2013.           7.                  42

2014.           6.                  44

2015.            6.                 31

2016              5                 51    

"НБУ-Осиё" айни пайтда 8-поғонани эгаллаб турибди.

“НБУ-Осиё” жамоасининг энг яхши кўрсаткичи 2003, 2004, 2012 йилларда -  3-ўрин.

“НБУ-Осиё” жамоаси билан “Цементчи” қайта тузилгандан сўнг, тўрт маротаба тўқнаш келишган. Учрашувларнинг 1тасида банкчилар ғалаба қозонган бўлса, 2 маротаба "Цементчи" устун келган. Бир учрашувда дурранг қайт этилган. Тўплар нисбати 4:2 кичик устунлик қувасойликларда.

2015 йил 14 апрел

“НБУ-Осиё”- “Цементчи” 1:0  

2015 йил 2 июль 

“Цементчи” – “НБУ-Осиё” 1:1

2016 йил 17 июль


Ўзбекистон биринчилиги 16-тур

 “Цементчи” – “НБУ-Осиё” 1:0

Гол: Рахматилло Мелибоев (66)

2016 йил 20 август.

Ўзбекистон биринчилиги 21-тур

“Нбу осиё” – “Цементчи”  0-2

Голлар: Сардор Сотволдиев (65), Даврон Исоқов (85)

“НБУ-Осиё” бу йилги биринчи лига баҳсларида 5та учрашувда майдонга тушиб 3та ғалаба 2та мағлубият билан рақиблар дарвозасига 10та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 8та тўп олиб чиққан. 

Ўтказилган учрашувлар:

2-тур “НБУ осиё”  - “Янгиер”  2:1

3-тур “НБУ осиё”  - “Зомин” 1:3

4-тур “НБУ осиё”  - “Ғаллакор” 3:0

5-тур “Хотира- 79” – “НБУ осиё”  2:3

6-тур “Локоматив Бфк” – “НБУ осиё” 2:1


Жамоа бош мураббийи: Руфат Акрамхўжаев

“Банкирлар”ни бу йилги мавсумга Руфат Акрамхўжаев тайёрлади. Асосий эътиборни ёшларни тарбиялашга қаратадиган мутахассис ёдингизда бўлса, 2015 йили жамоани қабул қилиб олганди. Дастлабки йил у ёмон натижа қайд этмади. Акрамхўжаевга Рустам Орипов яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Шунингдек “Андижон”даги ўйинлари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Икром Ибрагимовни ҳам айтиш лозим. Акрамхўжаев бошқарувни ўз қўлига олгач, қўрқмасдан бир қатор ёшларни асосий таркибга жалб этди. Натижада янги номлар чиқа бошлади. Аббос Пўлатов, Миршоҳид Олимов, Аҳмадилло Назаров, Ориф Абдуғаниев, Сарвар Сафаров ҳамда Муҳаммаджон Султонов. 

Ушбу мавсум бошидан Акрамхўжаев ўз аънанасига содиқ қолган ҳолда яна таркибни деярли ёш иқтидор эгалари ҳисобига янгилади.

Янгиланган таркибда ўтган мавсумда жамоа таркибида фаолият олиб борган Орифхўжа Абдухолиқов, Сойиб Сафаров, Орифжон Абдуғаниевларни кўришимиз мумкин. Демак ҳулоса қилиб айтганда навбатдаги рақибимиз “НБУ Осиё” биринчи лига мусобақарида доимий кучли бешталикка ҳаракат қиладиган жиддий клублардан ҳисобланади!

“Цементчи”нинг Ўзбекистон биринчилиги 7-тур ба=слари доирасида 1-май куни Тошкент шаҳрида жиддий рақиб “НБУ Осиё” клубига қарши навбатдаги учрашувида омад тилаб қоламиз!


“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика