Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши мураббийи: Мухтор Қурбонов!
27 ноя 2014 15:21
Новости
Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши мураббийи: Мухтор Қурбонов!
Поёнига етган биринчи лига ўйинларини мавсум мобайнида сайтимиз орқали ҳар бир турини онлайн тарзда ёритиб боришга уриндик.
Буни қанчалик амалладик, муносиб баҳони ўқувчилар беришади. Лекин ҳар бир клуб расмийларидан бунинг учун алоҳида миннатдорчилик эшитиб келдик.
Ортда қолган мавсум-2014да биринчи лига учрашувларини сайтимизда ёритиб борилишида асосий ишни бажарган 4 нафар ходимимиз турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлади.
Хусусан мураббийлар танловида энг кўп баллни Мухтор Қурбонов тўплади. Эътибор беринг, ғузорликлар бу йил рақибларига нисбатан ҳар томонлама кучли бўлди. Тўғри, “Шўртан”нинг таркиби нисбатан кучли футболчилар ҳисобига тузилганди. Бундай таркиб билан ҳамма мураббий ҳам жамоани элитага олиб чиқиш мумкин деган фикрга борувчиларга шуни айтиб ўтишни истардикки, юлдузларни бирлаштириб, уларни мақсад йўлида етаклаш ҳамма мураббийнинг ҳам қўлидан келмайди. Бунга бир қанча мисолларни келтириш мумкин. Қурбонов бош мураббий сифатида илк ютуғини кўлга киритди. 38 ёшли мураббий келаси йил олий лигада бош мураббий сифатида дебютини нишонлашга жуда яқин турибди. Клуб раҳбарлари унга ишонч билдиришда давом этишини билдирмоқда. Демак, Мухтор аканинг ҳақиқий кучини кейинги мавсум билиб оламиз.
Кейинги ўринни Дилшод Андаев эгаллади. Мубораклик мураббий ёшлар билан ишлаш ҳадисини олганлар тоифасига киради. Бу йил ҳам “Машъал-2”да академия тарбияланувчилари эвазига курашчан жамоа шакллантиргани таҳсинга лойиқдир. Албатта бунд Андаевнинг ёнидаги ассисентларининг хизматлари ҳам катта бўлди.
3-ўринда “УзДонгЖу” бош мураббийи Нозим Муллаохунов бўлди. Маҳаллий мутахассис жамоани чемпионат бошланишига 10-15 кун қолганида қабул қилиб олган бўлсада, қисқа фурсат ичида якдил таркиб туза олди. Бу эса унинг муваффақиятларига йўл очди. Ҳар бир баҳсда майдонда муносиб курашган андижонликларнинг чемпионатни 5-ўринда якунлашида Муллаохуновнинг ҳам хиссаси катта бўлди.
Неъматулла Қутибоевга керакли шароитлар яратиб берилса, маҳаллий ўйинчилар эвазига курашчан жамоа туза олишини бу йил амалда исботлади. “Орол” ўтган йилга нисбатан ушбу мавсум яхши иштирок этди. Табиийки бунда Қутибоевнинг хиссаси катта бўлди.
Мавсумнинг кашфиёт жамоаси “Обод”нинг дебют мавсумидаёқ 3-ўринни эгаллашида Хайрулла Абдиевнинг ҳам хизмати бор. Расмий сифатида бош мураббий бўлсада, лекин амалда иккинчи бўлиб ишлашга ҳам рози бўлиб фаолият юритадиган Абдиев “Обод”да ўзи яхши билган ўйинчиларни таклиф этиб, курашчан жамоа шакллантирди.
Энг яхши мураббий:
Мухтор Қурбонов (“Шўртан”) 5 2 5 4 16
Дилшод Андаев (“Машъал-2”) 4 3 3 5 15
Нозим Муллаохунов (“УзДонгЖу”) 2 1 4 3 10
Неъматулла Қутибоев (“Орол”) 3 2 2 2 9
Хайрулла Абдиев (“Обод”) 1 5 1 1 8

Комментарии