RU

Последние новости

10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  0 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  10 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  11 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  8 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2

Биринчи лига. “Локомотив-БФК” ҳақида Новости

Биринчи лига. “Локомотив-БФК” ҳақида

Биринчи лига клубларининг биринчи босқич якунларига кўра, статистикасини беришда давом этамиз.
Навбат Тошкентнинг “Локомотив-БФК” жамоасига етиб келди. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, кўпчилик ушбу клубни олий лигадаги “Локомотив”ни фарм-клуби деб ўйлайди. Аслида ундай эмас. “Локомотив-БФК” мустақил жамоалар сарасига киради. Бу жамоанинг ўз йўналиши бор. Гарчи ушбу лигада бир неча йиллардан буён иштирок этиб келаётган бўлсада, жамоа негадир барқарорликка эриша олмаяпти. Таркибга назар ташлайдиган бўлсангиз, ёшларни кўриш мумкин. Тўғри, энди-энди катта футболга қадам босаётган ёшлар билан натижага эришиш қийин бўлади. Лекин ўша “Пахтакор-2”, “Бунёдкор-2” ҳам “Локомотив-БФК”га нисбатан анча ёшарган таркиб билан иштирок этиб келмоқда.

Жамоани ўтган йили 29 ёшли мураббий Павел Захаров бошқарганди. Биринчи босқичда йўқотилган қимматли очколар эвазига жамоа кейинги босқичга чиқа олмай, иштирокини тўхтатганди. Кейинчалик пулькада қатнашиб, бу йил биринчи лигада яна иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган “Локомотив-БФК” ўтган мавсумда йўл қўйилган хатолардан керакли хулосаларни чиқариб олмаган кўринади. Сабаби жамоа яна иккинчи босқичга чиқа олмай, ярим йўлда қолиб кетди.

Бизнингча жамоада моддий муаммолар йўқ бўлса керак. Чунки бош ҳомий ўз номи билан “Ўзбекистон темирйўллари ДАТК”.

Билишимизча бу йил жамоани Леонид Сенкевич бошқарган. Яқинда бу мутахассис “Пахтакор” клубида селекция ишлари бўйича фаолият юрита бошлади. Демак, “Локомотив-БФК” раҳбарияти яна бош мураббий қидиради. Номзодларни танлашда, қўпол хатоларга йўл қўйилмаслиги талаб этилади. Зеро, ҳар йили бошқарув постига янги-янги мураббий олиб келавериш ҳам жамоанинг натижаларига путур етказади.
Жамоа бу йил 22та ўйин ўтказди. Лекин битта “Оқ-тепа”га қарши кечган ўйиндан сўнг жамоага техник-мағлубият ёзилди.

“Локомотив-БФК” таркибида биринчи босқичда ёши катта футболчи Воҳид Холбоев бўлди. 34 ёшли ҳимоячи ўз вақтида олий лигада ҳам тўп тепганди. Биринчи лиганинг эса ипидан игнасигача биладиган инсон деса ҳам бўлади.
Шунингдек у билан бирга яна бир тажрибали ҳимоячи Рустам Ёралиев ҳам биринчи босқичда “Локомотив-БФК” шарафини ҳимоя қилди.  

Жамоа таркибида энг ёш ўйинчи 18 ёшли Владимир Васельев бўлди.
 
Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

пен.

Жаҳонгир Исоқов

6

(3)

Элёр Мўйдинов

4

Ботир Латипов

4

(4)

Азамат Комилжонов

3

Фотих Восиқов

3

Ҳуршид Нажимов

3

Сарвар Сафаров

2

(1)

Евгений Трусов

1

Жавлон Эгамов

1

Темур Турсунов

1

 
Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

21

Голлар

30

Уйда

19 (63,33%)

Сафарда

11 (36,67%)

Ўтказиб юборилган голлар

38

Уйда

22 (57,89%)

Сафарда

16 (42,11%)

Ўртача урилган голлар

1,43

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,81

Уйдаги очколар

10/30 (33,33 %)

Сафардаги тўпланган очколар

15/33 (45,45 %)

Энг йирик ғалаба

3:2 - Косонсой

Энг йирик мағлубият

0:4 - НБУ-Осиё

Гол ўтказмаган ўйинлар

1 (4,76%)

Гол ура олмаган ўйинлар

6 (28,57%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

2

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

4

Йирик ғалаба

0

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

2/2

Огоҳлантириш (ўртача)

53 (2,52)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

5 (0,24) - 3/2

Мухлислар (жами/ўртача)

17681/842

 
Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика