RU

Последние новости

05:08Илёс Зейтуллаев: "Тарихий жамоанинг бир бўлаги бўлиш учун аста-секин шаклланяпмиз"  0 02:43А Серия. "Милан"дан сўнг "Интер" ҳам 0:2ни 3:2га айлантирган ҳолда ғалаба қозонди  2 00:52Суперлига. "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Тошкентдаги ўйинда 4та гол урилди  0 00:43"Барселона" — "Осасуна" ўйини бугун ўтказилмайди, бунга каталонияликлар тиббий штаби вакилининг вафоти сабаб бўлди  15 00:25Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" ўзаро дуранг ўйнашди  0 00:11Февзи Давлетов: "Ўйиннинг бошида ўтказиб юборилган гол бизга салбий таъсир қилди"  2 00:00А Серия. "Милан" меҳмонда "Лечче"га қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этди  5 23:57Виталий Левченко: "Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани учун дастлабки дақиқаларда жамоамда саросима ва ҳаяжон кузатилди"  19 23:23"Манчестер Сити" ўз таркибини "Реал" хавбеки билан кучайтирмоқчи  3 23:00Франция чемпионати. ПСЖ меҳмонда "Ренн"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 22:53Александр Хомяков: "Бу ўйин натижасини жанговор дуранг деб ҳисоблайман"  6 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман"  5 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" - "Андижон" 1:1  5 22:27МЮ Матетани сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади, "Кристал Пелас" 40 млн фунт талаб қилмоқда  7 22:05АПЛ. Ҳусанов Премьер-лигадаги 5-ўйинини ўтказди, "Манчестер Сити" сафарда мағлуб бўлди  13

Биринчи лига. Ҳозирча чакки кўринмаётган “Обод” ҳақида Новости

Биринчи лига. Ҳозирча чакки кўринмаётган “Обод” ҳақида

Бу йил биринчи лигада дебют мавсумини ўтказаётган Тошкентнинг “Обод” жамоаси ҳозирча чакки кўринмаяпти.
Хайрулла Абдиев ва Фарҳод Сафаров бошқарувидаги жамоа мавсум бошида ўз таркибини биринчи лига тоифасида тажрибали саналган ўйинчилар билан кучайтириб олганди.
Бу эса уларга қўл келмоқда, айниқса Расул Шуҳратов, Санжар Тўрақулов, Дониёр Усмонов сингари ўз вақтида “Бунёдкор” ёшлар жамоасида малака оширган футболчиларнинг фойдаси катта бўлаётганини алоҳида айтиб ўтишимиз жоиз.



Ҳар ҳолда “Обод”ни биринчи босқичда 3-ўринга кўтарилишини ўзи бўлмайди. Бу жамоа мавсумнинг биринчи қисмида ҳамма жамоадан очко олгани билан ҳам эътиборимизни тортди. Ҳаттоки олий лигага чиқиш учун курашаётган “Қўқон-1912” ва “Оқ-тепа” ҳам айнан “Обод”га қарши ўйинларда қимматли очколарни бой берди. Лиганинг доимий иштирокчиси “НБУ-Осиё”ни эса икки ўйинда ҳам мағлуб эта олган.

Бундан кўриниб турибдики, жамоада иш тўғри йўлга қўйилган. Дастлабки мавсумнинг ўзига буни ижобий натижа деб баҳоладик.



Кўрамиз, иккинчи босқичда ҳам “Обод” ўзини кўрсата олармикин?

Тошкентликлар ўтказилган 22та ўйинда рақиблари дарвозасини 37 бор аниқ нишонга ола билди. Жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи эса Расул Шуҳратов бўлди. 22 ёшли ҳужумчи ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришди.
Биринчи босқичда “Обод” дарвозасини қўриқлаган Бекзод Омонуллаев билан Виктор Мочалов ўз дарвозаларидан 27 маротаба тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

Пен.

Расул Шуҳратов

9

(3)

Санжар Тўрақулов

7

(2)

Дониёр Ҳасанов

3

Бахтиёр Қосимов

2

Ғайрат Умиров

2

Жавлон Искандаров

2

Умид Боқиев

2

Шерзод Жалилов

2

(1)

Билол Тошмирзаев

1

Дилшод Умархонов

1

Карим Нурматов

1

Линар Абдурафиков

1

Мирзоҳид Мирсаидов

1

Умид Матмусаев

1




Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

22

Голлар

37

Уйда

20 (54,05%)

Сафарда

17 (45,95%)

Ўтказиб юборилган голлар

27

Уйда

9 (33,33%)

Сафарда

18 (66,67%)

Ўртача урилган голлар

1,68

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,23

Уйдаги очколар

25/33 (75,76 %)

Сафардаги тўпланган очколар

17/33 (51,52 %)

Энг йирик ғалаба

4:1 – “Истиқлол”, “УзДонгЖу”

Энг йирик мағлубият

0:4 – “Пахтакор-2”

Гол ўтказмаган ўйинлар

7 (31,82%)

Гол ура олмаган ўйинлар

5 (22,73%)

Иродали ғалаба

3

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

2

Йирик ғалаба

3

Йирик мағлубият

1

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

2/0

Огоҳлантириш (ўртача)

45 (2,05)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

4 (0,18) - 3/1

Мухлислар (жами/ўртача)

17565/798



Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика