RU

Последние новости

00:55Дэвис ёздаёқ "Реал"га ўтиши мумкин  0 00:29Пол Скоулз тен Хагдан хавотир олаётганини айтди  0 23:56"Вильярреал" рекордчиси жамоадан кетди  0 23:35"Ювентус" "Аталанта" футболчисини А Сериянинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айлантириши мумкин  0 23:16Алексей Естафеев: "ЎзПФЛ шу стадионни қабул қилганми, демак шу ерда ўйнаймиз"  5 22:59Неъматилло Қуттибоев: "Қийин ўйин бўлишини билардик"  0 22:33Скоулз: "Манчестер Юнайтед" доим марказда эшикларни очиб қўяди"  2 22:07Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"  2 21:58Париж-2024. 3-ўрин учун баҳсда Марокаш Миср дарвозасига 6та гол урди  10 21:23Улуғбек Бакаев: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эса йўқ"  10 21:14Ришарлисон нима сабабдан Саудияга кетмаганини айтди  2 20:51Пепе фаолиятини якунлади  6 20:33Про лига. "Бухоро" ва "Арал" бир хил ҳисобда ғалабага эришди  1 20:16Ўзимизнинг карикатура. Йил ўйинида "навбаҳор" зафар қучди  19 20:00Анчелотти "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди  9

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 2-тур статистикаси Новости

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 2-тур статистикаси

Бироз аввал биринчи лиганинг “Шарқ” минтақасига оид 2-тур статистикасини бергандик. Энди “Ғарб” минтақасида кечган ўйинлар статистикасини рақамларда келтириб ўтамиз.
“ОРОЛ”НИНГ ҚИЙИН ҒАЛАБАСИ ЁХУД “ҒИЖДУВОН” ҲАЗИЛЛАШМАЯПТИ
Бу минтақадаги ўйинлар ҳам қизиқарли руҳда ўтмоқда. Хусусан 2-турда мухлислар бир қатор кутилмаган натижаларга гувоҳ бўлди. Ўз майдонида “Ғаллакор-Автомобильчи”ни қабул қилган “Орол” аранг ғалабага эришди. Неъматулла Қутибоев жамоаси учрашувнинг 65-дақиқасидан пенальтидан унумли фойдалана олмади. Аммо нукусликлар барибир рақиб дарвозасини ишғол этиб, муҳим ғалабага эришди. Эътиборлиси ўйиндаги ягона гол 90+7-дақиқада (!!!) киритилди! Учрашув бош ҳаками навоийлик Н.Болтаевнинг меҳмонлар вакили Акбар Ҳотамовга 14-дақиқадаёқ кўрсатган қизили қайсидир маънода мезбонларга қўл дейиш мумкин.

Лига дебютанти Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси эса таркибида таниқли номлар бўлмаса-да, сафар ўйинларини ҳар холда яхши ўтказмоқда. Шерзод Сатторов шогирдлари бу сафар Самарқандда “Регистон” меҳмони бўлиб, дуранг қайд этди. Аслида бу жамоа Самарқанддан ғалаба билан қайтиши ҳам ҳеч гап эмасди. Аммо сўнгги дақиқалар “Ғиждувон” жамоасига ҳиёнат қилди. Аниқроғи учрашувнинг 90+4-дақиқасида Дилшод Жабборов тўп киритиб, “Регистон”ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Ёдингизда бўлса, бу жамоа дастлабки турда “Шўртан” майдонидан ҳам бир очко билан қайтганди. Аҳамиятлиси ҳар иккала учрашувда ҳам ҳисобни биринчи бўлиб, ғиждувонлик футболчилар очишга муваффақ бўлди. Бундан кўриниб турибдики, дебютант жамоа ҳазиллашмаяпти.

Турнинг бошқа ўйинларига тўхталадиган бўлсак, “Хоразм” ўз майдонида кутилмаганда “Шердор”га очко улашиб юборди. Бу йил ўз олдига элитага чиқишни мақсад қилиб қўйган урганчликлар тайёр ғалабани якунда қўлдан бой берди ва қимматли икки очкони йўқотди.

“Зомин”да Спартак Муртазоев ҳам курашчан жамоа шакллантиргани кўриниб турибди. Бу жамоа  чемпионатнинг илк турида дуранг қайд этганди. 2-турда эса “Спартак”ни мағлубиятга учратиб қайтди.

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бу турда “Машъал-2”ни қабул қилиб жавобсиз нақд 4та тўп киритди! Ва шу орқали тўплар нисбатини яхшилаб, турнир жадвалида пешқадамликни ўз қўлига олди.

Ўтган турда очко йўқотган “Гулистон” бу сафар ғалабага эришди.

ГОЛЛАР
Ортда қолган мазкур турда жами 13та гол қайд этилди. Шундан 7тасини мезбон жамоа футболчилари киритган бўлса, қолган 6 гол  меҳмон жамоалар ҳисобига ёзилди.
Учрашувларнингг биринчи бўлимида 4та киритилди. Иккинчи таймда эса мухлислар 9та гол кўришди.

Турнинг энг тезкор голини Шавкат Насибуллаев киритди. “Шўртан” ҳимоячиси “Машъал-2”га қарши баҳснинг 6-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этиб, учрашувда ҳисобни очди.

Турнинг аксинча энг сўнгги голи “Орол” – “Ғаллакор-Автомобильчи” баҳсида кузатилди. Нукусликларнинг иқтидорли футболчиси Дамир Низамов 90+7-дақиқада ғалаба тўпини киритиб якунда жамоасига уч очко келтирди.
Мазкур турда энг кўп тўп киритган жамоа – “Шўртан” бўлди. Ғузорликлар “Машъал-2”га қарши баҳсда жавобсиз 4та тўп киритди.

Шунингдек 2-турда битта пенальти қайд этилган. “Ғаллакор-Автомобильчи” дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик тўпини “Орол” футболчиси Ислом Сейтназаров аниқ амлга ошира билмаган.

Ҳудди пенальти битта бўлгани каби 2-турда дублга эришган футболчи ҳам битта бўлди. “Гулистон”нинг 17 ёшли ўйинчиси Жўрабек Собиров “Аланга”ка қарши кечган баҳсда иккита голга муаллифлик қилди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
Ушбу турда ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар футболчиларни 24 маротаба сариқ карточка билан сийлади. Шундан 10таси мезбон жамоа ўйинчиларига кўрсатилган бўлса, меҳмонларнинг 14та ўйинчиси ҳам учрашувларда огоҳлантирилди.

Мазкур турнинг энг тартибли ва интизомли жамоаси бу – “Машъал-2” бўлди. Дилшод Андаев шогирдлари “Шўртан”га қарши баҳсда бир маротаба ҳам огоҳлантирилмагани эътиборга моликдир.

“Орол” – “Ғаллакор-Автомобильчи” (1:0) баҳси турнинг энг қўпол ўйини сифатида тарих зарварақларидан жой оладиган бўлди. Сабаби ушбу ўйинда бош ҳакам Н.Болтаев чўнтагидан 6та сариқ ва 1та қизил карточка чиқаришга қарор қилди.

Майдондан четлатилган ўйинчилар ҳам учради. Акбар Ҳотамов (“Ғаллакор-Автомобильчи”) ва Шерзод Камолов (“Шердор”) қўполликлари учун ҳакам томонидан барвақт майдондан четлатилди.

ТОМОШАБИНЛАР
Стадионга мухлислар ташрифи борасида “Ғарб” минтақаси “Шарқ”қа нисбатан ижобий натижа қайд этмоқда дейиш мумкин. Хусусан ортда қолган 2-турнинг 6та ўйинига жами 15288 нафар томошабин қадам ранжида қилган. Бу ҳар бир баҳсга ўртача  2548тадан мухлис демакдир.

Бу турда энг томошабин Хивада кечган “Хоразм” – “Шердор” ўйинига кирган, 7255та!

Вобкентдаги “Спартак” – “Зомин” баҳсида эса аксинча холат кузатилган, 455та мухлис!

Мухлислар ташрифи кимда қандай?
«Хоразм» – «Шердор» – 1:1. 7255 томошабин.
«Орол» – «Ғаллакор-Автомобилчи» – 1:0. 3120 томошабин.
«Шўртан» – «Машъал-2» – 4:0. 2380 томошабин.
«Регистон» – «Ғиждувон»  – 1:1. 1521 томошабин.
«Аланга» – «Гулистон» – 0:2. 557 томошабин.
«Спартак» – «Зомин» – 0:2. 455 томошабин.

ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Шўртан21105 - 144
2Хоразм21103 - 124
3Регистон21103 - 124
4Зомин21103 - 124
5Шердор21103 - 214
6Гулистон21013 - 213
7Орол21012 - 203
8Спартак21012 - 3-13
9Ғиждувон20202 - 202
10Аланга20111 - 3-21
11Ғаллакор Автомобилчи20020 - 3-30
12Машъал-220020 - 6-60


ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
3-тур. 11 апрель (жума)

“Машъал-2” – “Зомин”
“Ғиждувон” – “Гулистон”
“Шердор” – “Аланга”
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Спартак”
12 апрель (шанба)
“Регистон” – “Орол”
“Шўртан” – “Хоразм”

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика