RU

Последние новости

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  2 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  6 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  10 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  36

Биринчи лига, Ғарб. Май ойининг энг яхши мураббийи Мухтор Қурбонов Новости

Биринчи лига, Ғарб. Май ойининг энг яхши мураббийи Мухтор Қурбонов

Биринчи лиганинг "Ғарб" минтақасида ҳам май ойининг энг яхши мураббийини аниқладик.
Унга кўра ортда қолган май ойида яхши натижа қайд этган "Шўртан" жамоаси бош мураббийи Мухтор Қурбонов бу сафар ғолиб чиқди. Сабаби шуки, ғузорликлар олий лига сари дадил қадам ташламоқда. Жамоа май ойида ҳам бирорта маротаба мағлубиятга учрамади. Қурбонов жамоаси май ойида 5та ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди! Ушбу учрашувларда ғузорликлар йирик ғалабаларни қўлга киритди. Жамоа ҳаммаси бўлиб 5та баҳсда 16та гол уришга эришди. Бу ҳар бир учрашувга ўртча миқдорда 3тадан гол демакдир. Бундан кўриниб турибдики, "Шўртан"да сермаҳсуллик жойида.

2-ўринга эса Спартак Муртазоевни муносиб деб билдик. Жиззахлик ёш мураббий футболчиликни якунлаб "Зомин"да мураббийик соҳасини бошлаб юборганди. Спартак Суюнович бу йил "Зомин"ни курашчан жамоага айлантира олди. Унинг жамоаси май ойида 6та ўйинда майдонга тушди. Шундан 4тасида ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйди. Бир ўйнда дуранг қайд этиб, қолган яна бир учрашувда рақибига имкониятни бой берган.

Жами 13 очко йиғган "Зомин" 12-турдан сўнг турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Табиийки бунда Спартак Муртазоевнинг ўрни катта.

Неъматулла Қутибоев апрель ойида ҳам энг яхши мураббийлар қаторидан жой олганди. Нукусликларнинг бу йилги мавсумда ижобий натижа қайд этмоқда дейиш мумкин. Камтарона шароитдан келиб чиқиб, ишлаётган қорақалпоқ ўғлони маҳаллий ёшларни етиштириб, уларни юзага чиқармоқда. "Орол" жамоаси май ойида 6та ўйин ўтказиб, жами 7 очко жамғарди. 12-турдан кейин эса жамоа турнир жадвалида 4-ўриндан жой эгаллади.  
 
Май ойининг энг яхши мураббийи
1. Мухтор Қурбонов - "Шўртан"
2. Спартак Муртазоев - "Зомин"
3. Неъматулла Қутибоев - "Орол" 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика