RU

Последние новости

05:32Мухлислар билан тўлган "Бунёдкор", афсус чекаётган Машарипов, "Ҳусанов ҳаво йўллари" — Ўзбекистон бир киши кам Қирғизистон устидан қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 05:00Валерий Кичин: "Ўзбекистонга қарши камчиликда ўйнаш жуда қийин"  1 04:30Одилжон Ҳамробеков: "Эронда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз"  10 03:05Элдор Шомуродов: "Эронни ютсак, мундиал йўлланмасини 99% ҳал этган бўламиз"  33 02:45Миллатлар лигаси. Франция, Португалия, Италия мағлуб бўлди, бир ўйинда дуранг  11 02:04Фарруҳ Сайфиев: "Бугунги уч очко бизни мундиалга янада яқинлаштирди"  4 01:42​Жалолиддин Машарипов: "Нечта гол уришимизнинг фарқи йўқ, муҳими уч очкони қўлга киритиш эди"  23 01:23ЖЧ саралаши. Қатар ўз майдонида КХДРга 5та гол урди ва БААга етиб олди  20 01:14Тимур Кападзе: "Пенальти? Охири ўзим майдонга тушиб пенальти тепаман, шекилли"  53 00:24Максим Лисицин: "Нега вазият ярата олмадик? Бугун рақибнинг даражаси ўз сўзини айтди"  19 23:42ЖЧ саралаши. Электр узилиб қолган, биринчи таймга 29 дақиқа қўшилган ўйинда Эрон БААни мағлуб қилди  17 23:23ЖЧ саралаши. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси статистикаси қандай кўриниш олди?  59 23:09Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон термасида ҳам йўқотиш  51 23:01ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Қирғиз Республикасини минимал ҳисобда енгди  562 22:27Жалолиддин Машарипов Эронга қарши ўйнамайди  56

Биринчи лига. "Динамо" сафарда "Орол"ни мағлуб этди Новости

Биринчи лига. "Динамо" сафарда "Орол"ни мағлуб этди

Биринчи Лига 6-тури доирасида Нукусда маҳаллий «Орол» жамоасига қарши саф тортган «Динамо» жамоаси шиддатли кечган баҳсда сафардан ғалаба билан қайтди.

Ўйиндан аввал жамоа жамоа бош менежери Илҳом Шарипов айтганидек, Нукусдаги сунъий қопламали майдондаги ўйин «Динамо» учун жиддий синов бўлди. Қувонарлиси, вакилларимиз бу синовдан муваффақиятли ўтишди.

Ўйиннинг дастлабки ўн дақиқалиги майдонга мослашиш учун кетган бўлса, сўнг ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор руҳда тўп сурди. Бу таблодаги ҳисобнинг очилишига сабаб бўлди – ёш ҳужумчи Амиржон Сафаров мавсумдаги учинчи голини уриб жамоасини олдинга олиб чиқди – 0:1.

Голдан сўнг мезбонлар ҳам вазиятни ўнглаш истагида бўлишди ва натижада танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам «Динамо» ҳужумлари остида бошланди. Яримҳимоячи Омаджон Тайлоқовнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисоб ўзгарди – 1:2.

«Динамо»чилар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишгач, ушбу натижани сақлашга уринишди ва бунинг эвазига жазоланишди – қорақалпоғистонликлар бу сафар ҳам мувозанатни тиклашди – 2:2.

Бу пайтда учрашув якунланишига оз вақт қолган, стадиондаги мухлислар эса баҳс жанговар дуранг натижаси билан тугашини кутишаётганди. Аммо бу натижа Самарқанд жамоасини қониқтирмаслиги аниқ эди. Шу боис «Кўҳна шаҳарликлар» ўйиннинг сўнгги дақиқасига қадар ҳужумкорликдан тўхташмади.

«Интилганга толе ёр» деганларидек, «Динамо» футболчиларининг бу интилишлари зоя кетмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги 90+4-дақиқада самарқандлик ёш ҳимоячи Бунёд Исроиловнинг мавсумдаги илк голи «Динамо»га сафардан муҳим ғалаба билан қайтишини таъминлади, 2:3.

Эътиборлиси, мавсумнинг иккита турини очко йўқотиш билан бошлаган «динамочилар», кетма-кет 4 та турни ғалаба билан якунлашди.

Навбатдаги учрашувда «Динамо» 5 май куни «Пахтакор-2» жамоасини қабул қилади.

Биринчи Лига. 6-тур.

29 апрель (жума)

«Орол» – «Динамо» - 2:3

Ҳакамлар:
К. Расулов (Қарши), Н. Болтаев (Навоий), С. Саттаров (Қарши)

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

Голлар: И.Сейтназаров 40, Р.Мусаев 80 - Амиржон Сафаров 14, Омаджон Тайлоқов 65, Бунёд Исроилов 90+4.

«Орол»: Шаропат Бекимбетов, Шариёр Каримбоев, Навруз Хаипов, Самат Полвонов, Темур Турдиев, Пулат Уразбоев, Расул Мусаев, Максуд Калназаров, Ринат Шулманов, Ислом Сейтназаров, Кайрат Жазизов.

Захира: Жаксибой Алламберганов, Саламат Отамуротов, Фаррух Ниёзимбетов, Ойбек Рузимов, Алберт Сиддиков, Курдиёр Эралиев, Ислом Усмаддинов.

«Динамо»: Михаил Наумов, Акмал Бозоров, Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Фирдавс Абдусалимов, Омад Тайлоқов, Жасур Азимов, Саиджамол Давлатжонов, Достон Ибрагимов, Алишер Холиқов, Амиржон Сафаров.

Захира: Шухрат Муродов, Миркомил Локаев, Лазиз Нуриддинов, Ислом Шарипов, Темур Шарипов, Жонибек Кўчимов, Виктор Клишин.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика