RU

Последние новости

00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  0 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  3 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  19 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  20 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8

Биринчи лига. Бугунги ўйинлар олдидан кимнинг имконияти қандай? Новости

Биринчи лига. Бугунги ўйинлар олдидан кимнинг имконияти қандай?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 11-тур учрашувлари старт олади. Эртага эса тур якунланади.

Хўш, бўлажак баҳслар олдидан кимда ғалабага бўлган имконият қандай?

УзДонгЖу  Хоразм

Андижонликлар учинчи ўринни ўзида сақлаб қолиш учун бугун ғалаба илинжида борини бериши аниқ. Шу боис Хоразмдан сенсацион натижа кутиш қийин бўлса керак. Яна ким билади дейсиз. Бу  футбол. Лекин катта эхтимол билан бугун ҳар қандай холатда ҳам майдон эгалари зафар қучса керак. 

Имкониятлар: 60х40.


Ёзёвон-Лочинлари  Машъал-2

Сафар ўйинларига 12-13 нафар ўйинчи билан бориб бўлса ҳам ютиб келаётган ёзёвонликларга бугун осон бўлмайди. Сабаби Дилшод Андаев бошқарувидаги Машъал-2 ўтган турдаги аламли мағлубиятдан керакли хулоса чиқариб олган холда, сафардан ғалаба билан қайтишга уринади. Муборакликларнинг водийдан кўп маротаба очко билан қайтганига гувоҳ бўлганмиз. Балки улар бугун ҳам Ёзёвонда камида дуранг қайд этар. Лекин майдон эгалари қўл қовуштириб турмаслиги аниқ. Иккала клуб таркибида ҳам жиддий йўқотиш мавжуд бўлиб, Бекзод Махпралиев (Ёзёвон-Лочинлари) билан Турсунмурод Ҳамдамов (Машъал-2) дисквалификация туфайли бугун ўйин ўтказиб юборади. 

Имкониятлар: 55х45.


Цементчи  Ғиждувон

Катта эхтимол билан майдон эгаларининг ғалабасини таҳмин қилиш мумкин. Чунки ғалаба бегонага айланиб бораётган Ғиждувон сафарда тугул, ўз уйида юта олмаяпти. Боз устига ғиждувонликлар бугун Цементчи билан куч синашишини унутмаслик жоиз. 

Имкониятлар: 80х20.


Хотира-79  Орол

Нукусликларнинг Наманган томон йўлга чиққанлигини Орол мухлисларига етказиб қўйишни истардик. Бугун икки тенг кучга эга бўлган жамоаларнинг тўқнашуви бўлади дейиш мумкин. Лигада қолиш учун курашаётган Орол сафардан имкон қадар очко билан қайтишга уриниши турган гап. Лекин Хотира-79 ҳам ўз уйида осонликча таслим бўлмаса керак. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, уйчиликларнинг етакчиларидан бирига айланиб улгурган Шохжаҳон Аббосовнинг сариқ карточкалари сони 4тага етгани боис, бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Шунга қарамай, майдон эгаларининг ғалабага бўлган имкониятини бироз юқори баҳолаш мумкин. Балки дуранг қайд этилар.

Имкониятлар: 60х40


Косонсой  Насаф-2

Косонсойда ҳам бугун мухлислар қизиқарли ўйинга гувоҳ бўлади дейиш мумкин. Охирги уч турдан буён ғалаба нима эканлигини билмай келаётган Косонсой бу сафар мухлисларини қувонтиришга уриниши аниқ. Ушбу жамоаларнинг Қаршида ўтган биринчи ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.  Лекин унутмаслик керакки, Нурали Султонов бошқарувидаги Насаф-2 ҳам кутилмаганда сафардан ижобий натижа билан қайтмоқда. Балки ушбу ўйинда ҳам дуранг бўлар.

Имкониятлар: 55х45.

 

Оқ-тепа  Локомотив-БФК

Тошкент дербиси ҳам кескин ва муросасиз руҳда ўтишини аниқ. Локомотив-БФК турнир пешқадамини тўхтатиш мақсадида бугунги баҳсга пухта тайёргарлик кўрган бўлса ажаб эмас. Ёдингизда бўлса дастлабки учрашувда темирйўлчилар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Лекин ўша мағлубиятдан Оқ-тепа ҳам ўзи учун керакли хулоса чиқариб олган бўлса керак. Шу боис Ильдар Сакаев шогирдлари ҳам мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик кўрган дейиш мумкин. Ҳар икки жамоада ҳам дисквалификация туфайли бугунги учрашувни ўтказиб юборадиган футболчилар мавжуд. Оқ-тепа сардори Темур Яфаров ва Локомотив-БФКнинг етакчиси Фотих Восиқовнинг сариқ карточклари сони 4тага етган. 

Имкониятлар: 60х40 


НБУ-Осиё  Зомин

Пойтахтда ўтадиган мазкур тўқнашув ҳам жуда қизиқарли ўтади. Банкирлар ўтган турдаги мағлубиятдан кейин бу сафар ютишга харакат қилади. Лекин Зоминдан ҳам ҳар нарса кутиш мумкин. Ҳар икки жамоа таркибида ҳам йўқотиш бор. Мезбонлар сафида бугун Ориф Абдуғаниев билан Миршоҳид Олимов майдонга туша олмаса, зоминликлардан эса Асилжон Мансуров дисквалификация туфайли жамоасига ёрдам бера олмайди. 

Имкониятлар: 55х45.


 10 октябрь (шанба)

Пахтакор-2  Обод

11-турдаги пойтахт дербисининг иккинчиси эртага бўлиб ўтади. Жасур Абдураимовдан кейин Артём Петросянц бошқарувига ўтган Пахтакор-2 сўнгги уч турдан буён мағлубиятга учрамоқда. Уларнинг мазкур турдаги рақиби Обод биринчи даврада ўз уйида кечган баҳсда 7:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Балки шанба оқшомида ҳам бу даражада йирик ҳисобда бўлмасада барибир зафар қучар. Эхтимол Пахтакор-2 ўз уйида ғалаба қозонар. 

Имкониятлар: 45х55.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика