RU

Последние новости

23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  3 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1

Биринчи лига. Бугунги ўйинлар олдидан кимнинг имконияти қандай? Новости

Биринчи лига. Бугунги ўйинлар олдидан кимнинг имконияти қандай?

Бугун биринчи лигада иккинчи босқичнинг иккинчи давра ўйинлари старт олади.

Мухлислар бугун 6та ўйинга гувоҳ бўлади. “Ёзёвон-Лочинлари” - “Орол” баҳси эса ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда сайтимизда олдинроқ хабар бердик. Турнинг ян бир учрашуви “Пахтакор-2” – “Машъал-2” эса эртага бўлиб ўтади. Биз эса одатга кўра, бугунги баҳслар олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини таҳмин қилиб кўрамиз. 


16:00. “УзДонгЖу” - “Ғиждувон”

Ушбу жамоалар ўртасида кечган дастлабки баҳсда андижонликлар сафарда йирик (0:4) ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу сафаги тўқнашувда ҳам сўзсиз “УзДонгЖу” фаворит дея оламиз. Агарда ушбу жамоа футболчилари рақибни хурмат қилган холда, жиддий тайёргарлик кўрган бўлса бугун ҳам ўз майдонида йирик ҳисобда ғалабага эришиши мумкин. Айтиш керакки, баҳс олдидан ҳар икки жамоа таркибида йўқотиш бор. Бекзод Ғозиев билан Миржалол Қосимов ушбу турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. 

Имкониятлар: 75х25.


16:00. “Цементчи” – “Насаф-2”

Қувасойликлар ҳам ўтган турда Қаршидан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтганди. Балки бундан “Насаф-2” устози Нурали Султонов керакли хулоса чиқариб олгандир. Лекин бугунги баҳс олдидан барибир мезбонларнинг имкониятини юқлори баҳолаймиз. 

Имкониятлар: 60х40.


16:00. “Хотира-79” – “Локомотив-БФК”

Наманганда бугун меҳмонлар ғалаба билан қайтишлари ҳеч гап эмас. Гарчи илк учрашувда “Хотира-79” ғалаба қозонган бўлсада. Чунки Суннатилло Абдурасулов бошқарувидаги “темирйўлчилар” Тошкентда бой берилган уч очкодан сўнг, керакли хулоса чиқариб олган бўлса ажаб эмас. Бироқ уйчиликлар ҳам ўз майдонида осонликча таслим бўлмаслиги аниқ. 

Имкониятлар: 55х45.


16:00. “Косонсой” – “Зомин”

Косонсойда қизиқарли ўйин бўлишини кутиш мумкин. Ўтган турда “Зомин” 2:0 ҳисобида косонсойликларни таслим этганди. Бу сафар энди мезбонлар ютса керак, деган таҳмин ҳам йўқ эмас. Балки томонлар дурангга имзо чекар. 

Имкониятлар: 55х45.


16:30. “Оқ-тепа” – “Обод”

Турнинг марказий ўйинида яна жиддий кураш кечиши шубҳасиздир. “Обод” ўтган турда приципиал рақибига уч очкони бой берганди. Бугун улар энди сафардан ғалаба билан қайтиш учун астойдил ўйнайди. Ҳар икки клуб ҳам биринчи ўйиндан келиб чиқиб, бир-бирини ўрганган бўлиши аниқ. 

Имкониятлар: 55х45.


16:00. “НБУ-Осиё” – “Хоразм”

Урганчда кечган илк учрашувда майдон эгалари сўнгги дақиқаларда гол киритиб, иродали ғалабага эришганди. Аммо бу сафар “банкирлар” ўз майдонида осонликча таслим бўлмайди. Руфат Акрамхўжаев бошчилигидаги “НБУ-Осиё” ҳар қандай вазиятда ҳам ўз уйида очко улашмаса керак. 

Имкониятлар: 60х40.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика