RU

Последние новости

20:17Англия кубоги. "Тамворт" — "Тоттенхэм" ўйини ғолиби қўшимча бўлимларда аниқланди  0 20:01Абдуқодир Ҳусанов АПЛдаги илк ўзбекистонлик футболчига айланади. У янги жамоаси сафига қачон бориб қўшилади ва "Манчестер Сити"даги қайси рақамни олади?  2 20:00Англия кубоги. "Арсенал" — "Манчестер Юнайтед" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:40Гарначо 50 млн евро эвазига бошқа клубга ўтиши мумкин  1 19:15"Атлетико" — "Осасуна". Гризманн ва Альварес асосий таркибда  2 19:10"Арсенал" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  10 19:05Ўзбекистон U-17 "Сурхон U-21"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 19:00"Ўзбек Лоран Блани": Франциялик шарҳловчи Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га трансфери ҳақида гапирди  14 18:30"Абдуқодир Ҳусанов камгап, аммо кучли футболчи" — "Ланс" устози  40 18:15"Венеция" — "Интер". Лаутаро ва Тареми асосий таркибда  2 18:15Абдуқодир Ҳусановнинг укаси "Ланс" академиясида!  7 18:01Уокер Ибрагимович билан музокаралар олиб борди  1 17:21"Барселона" Арауходан норози  2 16:50"Манчестер Сити" "Реал" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  5 16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0

Биринчи лига. Бугунги ўйинлардан олдин кимнинг имконияти юқори? Новости

Биринчи лига. Бугунги ўйинлардан олдин кимнинг имконияти юқори?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқичи доирасидаги 4-тур ўйинлари старт олади.
Ўйинлардан олдин қайси жамоаларнинг имкониятлари юқорироқлигини тахмин қилиб кўрамиз.

“Зомин” – “Хотира 79”
Бу иккала жамоа ҳам иккинчи босқични кўнгилдагидек ўтказа олишмаяпти. Бунга бир қанча сабаблар бўлиши мумкин. Лекин уйчилик футболчилар ўтган турда сафарда очко олишга муваффақ бўлдилар. Бу ҳам уларга далда бўлиши мумкин. "Зомин" эса аввалги турда иккита ўйинчиси қизил карточка олганлиги боис, бугунги турда майдонга туша олмайди. Бу учрашув қизиқарли ўтиши кутиляпти.
Имкониятлар: 60-40

"Орол" - "Оқтепа"
Нукусдаги учрашувга қизиқиш жуда юқори. "Орол" аввалги турда дуранг натижа қайд этганди. Бу турда муҳлисларига ғалаба тортиқ этишга ҳаракат қилса ажаб эмас. Рақиб ҳам анойи жамоалардан эмас. "Оқтепа" ҳам бу турда натижа учун майдонга тушади. Тошкентликларни жиддий синов кутиб турибди деб бемалол айта оламиз.
Имкониятлар: 50-50

"Хоразм" – “НБУ Осиё"
Бу учрашув ҳам кўпчилик муҳлисларни қизиқишларига сабаб бўлиши мумкин. Чунки иккала жамоа ҳам тенг кучли деб бемалол айта оламиз. Биринчи лига жамоалари ўз уйларида сафардагига қараганда ишончли ўйин намойиш этишларини ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, "Хоразм" бугун фақат ғалаба учун майдонга тушади. Улар учун ғалабалар жуда керак. Тошкентликлар ҳам тажрибали ўйинчилари эвазига натижа кўрсата олишади деб ўйлайман.
Имкониятлар
: 50-50

"Шўртан" - "Қўқон-1912"
Шубҳасиз турнинг марказий учрашуви Ғузорда бўлиб ўтади. У ердаги ўйингоҳ чиройли ўйинларни соғиниб қолган бўлса керак. Стадион мухлислар билан тўлса керак деб ўйлайман. Чиройли, шиддатли баҳсларга бой кечадиган учрашув ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмайди деб ўйлайман.
Имкониятлар: 60-40

"Машъал2" - "Обод"
Бу жамоалар ўртасидаги баҳс ҳам бошқа учрашувларникидан фарқ қилмайди. Шиддатни ва қизиқарлиликни бемалол тақдим этиб бера олади. Ёшлардан иборат жамоага қарши баҳсда тошкентликларга осон бўлмаслиги аниқ.
Имкониятлар: 50-50
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика