RU

Последние новости

01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 00:04"Ювентус" - "Верона". Таркиблар билан танишинг  0 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  6 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  3 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  9 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  14 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2

Биринчи лига. Бугунги ўйинлардан олдин кимнинг имконияти юқори? Новости

Биринчи лига. Бугунги ўйинлардан олдин кимнинг имконияти юқори?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинлари бошланади.
Бугунги ўйинлардан олдин жамоаларнинг имкониятини чамалаб кўрамиз.

"Истиқлол" - "Шўртан"
Иккала жамоа ҳам бу ўйинда бор имкониятларини ишга солишлари табиий. Ажойиб баҳс гувоҳига айланишимиз тайин.
Имкониятлар: 45-55

"Пахтакор2" - "Машъал2"
Бу икки фарм клублар ўртасидаги баҳслар доимо шиддатлиги билан ажралиб туради. Асосан ёшлардан иборат бўлган бу жамоалар ўртасидаги учрашув муҳлисларнинг ҳам, мураббийларнинг ҳам диққат марказида бўлиши аниқ.
Имкониятлар: 50-50

"Уздонгжу" - "Шердор"

Бўёқчилар жамоаси танаффусдан фойдаланиб бир қанча ўртоқлик учрашувлари ташкил этишга муваффақ бўлдилар. Бу учрашувларда бир қанча ёшлар синовдан ўтказилди. Баҳс шиддатли курашларга бой тарзда ўтиши аниқ.
Имкониятлар: 55-45

"Хотира79" - "Аланга"
Биринчи даврадан кейин таркиби кучсизланган уйчиликлар иккинчи босқичга яхши тайёргарлик кўрганликлари табиий. "Аланга" ҳам қуруқ қўл билан қайтиш учун келмаганликларини исботлаш учун майдонга чиқишларини тахмин қилишимиз мумкин.
Имкониятлар: 55-45

"Обод" - "Хоразм"
Бу йил биринчи лигада дебют мавсумини ўтказаётган тошкентликлар ажойиб натижаларни қўлга киритишмоқда. Уларнинг рақиби анойилардан эмас. "Хоразм" ҳам бор кучи билан қаршилик кўрсатиши мумкин.
Имкониятлар 60-40

"Қўқон1912" - "Орол"
Олий лига учун курашаётган жамоалардан бири бугун жиддий синовга дуч келишади. Ажойиб ўйинлари билан кўпчиликни хурсанд қилаётган "Орол" қўқонликлардан мағлуб бўлмаслик учун ҳаракат қилишади.
Имкониятлар: 60-40

Комилжон Икромов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика