RU

Последние новости

13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  0 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  2 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  3 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  5 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  2 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  3 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  1 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  1 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  8 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  7 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  27 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3

Биринчи лига. 2-тур олдидан тахминингиз қандай? Новости

Биринчи лига. 2-тур олдидан тахминингиз қандай?

Яна бир неча соатлардан сўнг иккинчи босқичнинг навбатдаги тур баҳслари бўлиб бошланади.

Эътиборлиси турнинг 8та ўйини бир кунда кечади! Бундай дейишимизнинг боиси, олдинги тур баҳслари 3 кунда бўлиб ўтаётганди. Хуллас бугунги учрашувлар олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини баҳолашга уринамиз. Сиз ҳам ўз муносабатингизни билдириб ўтсангиз чакки бўлмасди.
 
“Орол” – “Пахтакор-2”. Имкониятлар 60х40
Айтишларича нукусликлар қарийб 5 ойдан буён ойлик маош олмасдан ўйнаб келишаётган экан. Лекин шунга қарамай Неъматулла Қутибоев футболчиларни ҳар бир учрашувга астойдил тайёрламоқда. Йигитларда ҳам “азарт” кучли эканлиги кўриниб турибди. Бугунги баҳсда мезбонларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори дея баҳоладик. Лекин “Пахтакор-2” ҳам сафарга шунчаки бормаслиги турган гап.

“Насаф-2” – “УзДонгЖу”. Имкониятлар 50х50
Ўтган турда сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлган “Насаф-2” бугун қандай бўлмасин ўз майдонида ғалаба қозонишга уриниши табиий. Лекин “УзДонгЖу” ҳам Қаршига очко олиш мақсадида боргани аниқ. Қизиқарли ўйин бўлади. Имкониятлар эса ҳозирча тенг дея тахмин қилдик.

“Локомотив-БФК” - “Ёзёвон-Лочинлари”. Имкониятлар 50х50
Тошкентда ўтадиган мазкур баҳсни ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. “Локомотив-БФК”да молиявий муаммолар борлигини эшитдик. Шу боис мураббийлар штаби давралар оралиғида маҳоратли футболчиларни ушлаб қола олмади ва уларнинг ўрнини иқтидорл ёшлар ҳисобига тўлдирди. Суннат Абдурасулов шогирдлари шунга қарамай бугун рақибдан очко тортиб олишга уринади. Ёзёвонликлар эса тобора ўз ўйинини топиб бораётгандек. Улар ўтган турдаги йирик ғалаба тасодиф эмаслигини бугунги баҳсда исботлаши лозим.

“Зомин” – “Цементчи”. Имкониятлар 45х55
Шубҳасиз турнинг марказий учрашувидир. Зоминликлар ўз майдонида биринчи лигадаги ҳар қандай рақибини таслим эта олишларини яхши биламиз. Лекин уларнинг бугунги рақиби ҳам худди ўзи каби “Цементчи”дир. Қувасойликлар давралар оралиғида ўз сафига маҳоратли ўйинчиларни қўшиб олди. Бу ҳам қайсидир манода уларнинг бугунги баҳс олдидан ғалабага бўлган имкониятини нисбатан оширди.
 
“Обод – “Хотира-79”. Имкониятлар 70х30
Сўзсиз майдон эгалари фаворитдир. Олий лигага чиқишга асосий давогарлардан бири бўлган “Обод” бугун рақибидан бирмунча кучли эканлигини майдонда исботласа ажаб эмас. Тошкентликлар таркибида ҳимоячи Камолиддин Тожибоев дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборса, меҳмонлар таркибида ҳам ҳудди шундай иккита йўқотиш – Жамол Абдужабборов ва Соҳиб Абдуллаев ҳам сафарга боришмаган. “Обод” ўз майдонида осонликча очко йўқотадиган клуб эмаслигини биринчи босқичда ҳам исботлади.

“Хоразм” – “Косонсой”. Имкониятлар 60х40
Вали Султонов бошқарувидаги урганчликлар ўтган турда “Оқ-тепа”ни сафарда мағлуб этиб, ўзига хос шов-шув уйғотганди. Кўрамиз бугун ҳам улар ўз майдонида мухлисларини қувонтира олармикин. Балки Тошкентдаги ғалаба футболчиларнинг шижоатини ошишига хизмат қилиб, рақибни таслим этишга етарли бўлар. “Косонсой”да эса футболчиларнинг келди-кетдиси юз бергани боис, жамоанинг ўйинида пасайиш кузатилгандек.

“Машъал-2” – “Оқ-тепа”. Имкониятлар 50х50
Муборакликларни бугун ўз майдонида жиддий бир синов кутиб турибди. Гарчи “Оқ-тепа” ўтган турда ўз майдонида мағлубиятга учраган бўлсада, улар бугун сафарда ғалаба қозониб, йўқотилган очколарни қоплашга уриниши табиий. Таркибда ижрочилар етарли. Аммо Дилшод Андаев бошқарувидаги жамоа ҳам ўз майдонида рақибга жиддий қаршилик кўрсатиши турган гап.

“Ғиждувон” – “НБУ-Осиё”. Имкониятлар 45х55
Ғиждувонликлар бугун ўз майдонида мухлисларини қувонтирмаса бўлмайди. Лекин “НБУ-Осиё” билан баҳсда уларга осон бўлмаслигини ҳам унутмаслик лозим. Руфат Акрамхўжаев бошқарувидаги “банкирлар” сафардан очко билан қайтишса ажаб эмас.  


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика