Биринчи лига 15-тур ўйинларига ПРЕВЬЮ
13 июн 2017 16:09
Новости
НБУ-ОСИЁ - НАСАФ-2. 17:45
- Кетма-кет иккита сафар учрашувидан сўнг «НБУ-Осиё» бугун ўз майдонида навбатдаги ўйинини ўтказади. Аввалги турда "Андижон"ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этган "Насаф-2" Тошкентда меҳмон бўлади.
- «НБУ-Осиё» ўз майдонида фақат бир марта мағлуб бўлган ва олтита ўйинни ғалаба билан тугатган. Умуман олганда, "банкчилар" қаторасига саккизта ўйиндан бери ютқазмай келишмоқда - 7 ғалаба ва бир дуранг.
- "Насаф"нинг фарм клуби "Насаф-2" бугун сафарда еттинчи ўйинини ўтказади. Аввалги баҳсларда қаршиликлар бир марта ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашган, шунингдек, тўртта беллашувда имкониятни бой беришган. "Насаф-2" охирги иккита сафар баҳсидан мағлуб бўлиб қайтган.
ЯНГИЕР - СУРХОН. 18:00
- "Янгиер" турнир жадвалида охирги ўринларни эгаллаб турибди. Бу жамоа ҳозирча 10 очко тўплаган: икки ғалаба ва тўрт дуранг.
- Шуни айтиш лозим, "Янгиер" охирги бешта учрашувнинг иккитасини ғалаба билан тугатди. Икки бор дуранг ўйнаган бўлса, бир марта ютқазиб қўйди. "Янгиер" охирги марта ўз майдонида "Цементчи"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.
- "Сурхон" охирги тўртта учрашувни мағлубиятсиз якунлади: уч ғалаба ва бир дуранг. Термизликлар бугун сафарда 8-беллашувда майдонга тушишади. "Сурхон" сафардаги охирги уч ўйинидан иккитасини ғалаба билан тамомлади.
ЗОМИН - ОРОЛ. 18:00
- "Зомин" ўз майдонида ёмон ўйин кўрсатмаяпти. Жамоа уйдаги охирги тўртта ўйинни ғалаба билан тугатди.
- "Орол"га келсак, бу жамоанинг сафарда ишлари унчалик қовушмаяпти. Нукусликлар сафар баҳсларида ҳали ғалаба қозонмай фақат икки бор дуранг ўйнашган холос.
ҒАЛЛАОРОЛ - ХОРАЗМ. 18:00
- "Ғаллаорол" шу пайтгача учта ғалабага эришган бўлса, учала ғалаба ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Бугун "Хоразм" мағлуб этилса, тўртинчи ғалаба нишонланади.
- "Хоразм" кетма-кет тўртта ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти. Умуман олганда, бу жамоа фақат уй баҳсларида ютуққа эришган. Сафарда эса "Хоразм" уч марта дуранг ўйнаб, тўртта беллашувда мағлуб бўлган.
ХОТИРА-79 - НОРИН. 18:00
- "Хотира-79" охирги бешта ўйиндан иккитасини ғалаба билан якунлади. Демак, бу жамоа ўз майдонида чакки эмас. "Хотира-79" асосан уй учрашувларида очко йиғади, сафарда эса кўпинча ютқазиб қайтмоқда.
- Ўз навбатида "Норин"нинг сафардаги ўйинини мақтаб бўлмайди. Бу жамоа сафарда кечган охирги иккита ўйинида мағлубиятга учради. "Норин" охирги марта сафарда "Насаф-2"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтди.
ЛОКОМОТИВ-БФК - ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ. 18:00
- "Локомотив-БФК" ўз майдонида чакки ўйин кўрсатмаяпти. "Темирйўлчилар" ҳозирча уйдаги тўртта ўйинни ғалаба билан тугатишди. Лекин охирги уй беллашувида улар "Цементчи"га ютқазиб қўйишди.
- "Ёзёвон-Лочинлари"га келсак, бу жамоа сафарда нуқул мағлуб бўлиш билан овора. "Ёзёвон" сафарда ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ, фақат бир марта дуранг ўйнаган холос.
ЦЕМЕНТЧИ - НУРАФШОН. 18:00
- Биринчи лига пешқадами "Цементчи" бугун энг охирги ўринда бораётган "Нурафшон"ни қабул қилади. Бу ўйинда устунлик мезбонлар томонида, чунки "Нурафшон" сафарда ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти.
- "Цементчи" қаторасига олтита ўйиндан бери мағлуб бўлмай келмоқда. Жамоа шундан бештасида зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнади. "Цементчи" ўз майдонида рақибларга очко улашмайдиган жамоа ҳисобланади.
- "Нурафшон" эса сафардаги барча баҳсларда ютқазиб қўйган: олти ўйин - олтита мағлубият. Бугун дуранг ҳам меҳмонлар учун ютуқдек қабул қилинади.
ЎЗ-ДОНГ-ЖУ - МАШЪАЛ-2. 17:30
- Қаторасига учта ўйинни мағлубият билан якунлаган "Ўз-Донг-Жу" бугун "Машъал-2" билан куч синашади. "Ўз-Донг-Жу" бу йил ҳам унчалик кучли эмас. Шу боис жамоа охирги ўринларда бормоқда.
- "Машъал-2" охирги тўртта ўйиндан учтасини ғалаба билан тугатди ва муборакликлар бугун ҳам очко олишга уриниб кўришади. "Машъал-2" шу пайтгача сафарда олтита учрашув ўтказиб, шундан учтасида ғалабага эришган ва уч марта мағлуб бўлган. Жамоа ҳали дуранг ўйнамаган.
Комментарии