RU

Последние новости

14:38"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерни сотиб олмоқчи  2 14:12"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 13:39"Бавария" 2025 йил ёзида Симонс билан шартнома имзоламоқчи  1 13:14Мбаппе ёки Винисиус — пенальти ва жарима зарбаларини ким тепади?  3 12:48Расман: Ромеу "Жирона"га қайтди  2 12:22Танташев кеча олган жароҳати туфайли Элит ОЧЛ плей-офф учрашувида ишлай олмайди  6 12:15Мареска "Челси" нима учун Галлахерни сотишга мажбурлигини тушунтирди  0 11:55"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 11:03Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  0 10:34«Тоттенхэм» 75 миллионга ҳужумчи сотиб олади  2 10:02«Ньюкасл» Англия терма жамоаси аъзосини 70 миллион еврога сотиб олади  8 09:31Давид де Хеа фаолиятини Европанинг ТОП-5 чемпионатида давом эттиради  3 09:03Карло Анчелотти Беллингемнинг ҳаракатидан норози? Нега?  6 08:35Хулиан Альварес фаолиятини «Атлетико»да давом эттиради  9 08:08Федерико Кьеза фаолиятини Италиянинг бошқа бир топ клубида давом эттириши мумкин  2

Биринчи лига. 1-тур статистикаси Новости

Биринчи лига. 1-тур статистикаси

3 апрель куни мамлакатимизда биринчи лига ўйинлари старт олди. Хабарингиз бўлса керак, бу сафар лига тизими ўзгарди.

Яъни эндиликда 18та жамоа ғолиблик учун бир фронтда кураш олиб боради. Ҳудди олий лигадаги каби. Одатга кўра, якунига етган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“ДИНАМО” МАВСУМНИ МАҒЛУБИЯТ БИЛАН БОШЛАДИ ЁХУД “ЗОМИН” ЭСА САФАРДА ҒАЛАБА ҚОЗОНГАН ЯГОНА ЖАМОА
* Биринчи турда жами 8та ўйин бўлиб ўтди.
* Мезбон жамоалардан 5таси ўз уйида зафар қучган.
* Икки учрашувда дуранг қайд этилган.
* Сафардан ғалаба билан қайтган жамоа эса биргина “Зомин” бўлди.
* Ўтган мавсум омадсизи Самарқанднинг “Динамо” жамоаси чемпионатни мағлубият билан бошлади. Табиийки бундан жамоа мухлислари норози. Қувасойда “Цементчи” жамоаси меҳмони бўлган Илҳом Шарипов шогирдлари ўз дарвозасидан жавобсиз 2та гол ўтказиб юбориб, қимматли очколарни бой берди.
* “Хоразм” – “Пахтакор-2” учрашуви белгиланган вақтдан бироз кеч бошланди. Сабаби тошкентликлар белгиланган вақтга етиб кела олмаган. Урганчда чемпионатнинг очилиш ўйини бўлгани туфайли вилоят ҳокими ҳам ташриф буюргани туфайли ўйин кечроқ бўлсада, ўтказилган.
* Ушбу турда йирик ҳисобда ғалаба қозонган ягона жамоа “УзДонгЖу” бўлди. Андижонликлар ўз майдонида “Машъал-2”ни қабул қилиб, нақд 3та тўп киритди. Шунингдек улар ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишни ҳам уддалади.
* Лига дебютанти бўлмиш Ҳаққулободнинг “Норин” жамоаси ўз уйида “Насаф-2”ни қабул қилган холда, 2:0 ҳисобид ғалабага эришди. Бу билан мураббий Равшан Бозоровнинг янги жамоадаги дебюти омадли чиқди.
* Темур Турдиев бошқарувига ўтган Нукуснинг “Орол” жамоаси эса ўз уйида аранг дуранг қайд этди. Аввалига “банкирлар” ҳисобида олдинда бораётган эди. Иккинчи таймда эса мезбонлар жавоб тўпини киритди.  
* Ҳар йили етакчилар қаторида юрадиган “Зомин” бу йилги чемпионатни сафарда бошлаб, илк турданоқ мақсади жиддий эканлигини исботлади. Ёзёвонга сафар уюштириб, 3:1 ҳисобида муваффақиятга эришди.

«Нурафшон» (Бухоро) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:0.
«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Хотира-79» (Уйчи) – 0:0.
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Зомин» (Зомин) – 1:3.
«Цементчи» (Қувасой) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:0.
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Машъал-2» (Муборак) – 3:0.
«Норин» (Хаккулобод) – «Насаф-2» (Қарши) – 2:0.
«Орол» (Нукус) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:1.
«Хоразм» (Урганч) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 1:0.

ГОЛЛАР
*Ортда қолган турнинг 8та ўйинида жами 15та гол қайд этилди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 1,875 тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлари сони 11та бўлди.
* Қолган 4та гол меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
* Биринчи бўлимда киритилган голлари сони 4та.
* Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик ортди. Боиси яна 11та гол қайд этилди.
* Турнинг энг тезкори голи 13-дақиқада содир бўлди. “Хоразм” ўйинчиси Темур Исмоилов ушбу сонияда “Пахтакор-2” дарвозасини нишонга олиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси унинг ушбу киритган голи учрашувда ягоналигача қолди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги дақиқада киритилган голи 90+3-дақиқага тўғри келди. “Нурафшон” футболчиси Баҳром Нарзуллаев ўйиннинг сўнгги сониялари ўтиб бораётганида ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлди. Аҳамиятлиси унинг ушбу киритган тўп “Косонсой”ни якунда бир очкодан маҳрум этди.
* Энг кўп тўп киритган жамоа “УзДонгЖу” билан “Зомин” бўлди. 3тадан гол!
* Ўз дарвозасидан нисбатан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоалар эса – “Машъал-2” ва “Ёзёвон-Лочинлари” бўлди.
* “Хоразм”, “УзДонгЖу”, “Норин”, “Нурафшон”, “Цементчи”, “Ғиждувон” ҳамда “Хотира-79” жамоалари ушбу турда ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолди.
* Ушбу турда автогол қайд этилганини ҳам айтиш лозим. “Ёзёвон-Лочинлари” ҳимоячиси Жаҳонгир Усубжонов “Зомин”га қарши баҳсда кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборган.
* 1-турда атига бир нафар футболчи иккита тўп киритган. Биринчи лига тоифасидаги тажрибали ҳужумчилардан бири бўлган Абдураззоқ Жўраев бу йилги мавсумни "Цементчи" таркибида ўтказмоқда. Наманганлик футболчи "Динамо" билан ўтган учрашувда дубл қайд этди. 

* Хет-трик қайд этган футболчилар кузатилмади.
* Шунингдек ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар пенальти ҳам белгиламагани эътиборга моликдир.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Турнинг 8та ўйинида жами 32та сариқ карточка қайд этилди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 4тадан огоҳлантириш демакдир.
* Биринчи бўлимда қайд этилган сариқ карточкалар сони 11тани ташкил этди.
* Иккинчи бўлимда эса яна 21 нафар футболчи огоҳлантирилди. Бундан кўриниб турибдики, иккинчи бўлим нисбатан қўполликлар бой тарзда кечган.
* Мезбон жамоалардан 14 нафар футболчи сариқ карточка олган.
* Қолган 18та сариқ карточка эса меҳмон жамоа ўйинчилари томон кўрсатилган.
* Эътиборлиси ушбу турда “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси гарчи мағлубиятга учраган бўлсада, бирорта ҳам сариқ карточкч олмаган. Бу билан улар турнинг энг интизомли жамоасига айланди.
* Аксинча “Косонсой” жамоаси бу борада “пешқадам” бўлди. 3та сариқ, 1та қизил карточка.
* 2та қизил карточка! Иккиси ҳам меҳмон жамоа футболчиларидир. Муҳаммад Расулов (“Косонсой”) билан Жонимбек Қучимов (“Динамо”).

МУХЛИСЛАР
* 1-турнинг 8та ўйинига жами 11016 нафар томошабин қадам ранжида қилган.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 1377 тадан мухлис демакдир.
* Энг кўп мухлис Ёзёвондаги баҳсда кузатилди. 3145та томошабин!
* “УзДонгЖу”да эса аксинча холат. Андижонда кечган учрашувга атига 84 нафар мухлис киргани учрашув қайдномасида ёзиб кўрсатилган.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

«Нурафшон» (Бухоро) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:0. 332 томошабин.
«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Хотира-79» (Уйчи) – 0:0. 247 томошабин.
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Зомин» (Зомин) – 1:3. 3145 томошабин.
«Цементчи» (Қувасой) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:0. 2617 томошабин.
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Машъал-2» (Муборак) – 3:0. 84 томошабин.
«Норин» (Хаккулобод) – «Насаф-2» (Қарши) – 2:0. 2158 томошабин.
«Орол» (Нукус) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:1. 1182 томошабин.
«Хоразм» (Урганч) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 1:0. 1251 томошабин.

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?

* Ушбу турда ўйинларни бошқариб борган бош ҳакамлардан тошкентлик Акобирхўжа Шукуруллаев бошқа ҳамкасбларига нисбатан энг юқори балл олди. “Ёзёвон-Лочинлари” – “Зомин” (1:3) баҳсида ишлаган Шукуруллаевнинг ишини назоратчи Файзулло Ҳасанов 8,3 баллга муносиб кўрди.
* Равшан Копадзе эса бу борада аксинча холатни қайд этди. “Норин” – “Насаф-2” ўйинини бошқарган фарғоналик ҳакамга назоратчи Эркин Орипов 7,5 балл қўйган.

«Нурафшон» (Бухоро) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:0.
Ҳакамлар:
А. Эргашев (Тошкент) – 8,2, Д. Жуманиёзов (Нукус) – 8,2, Д. Искандеров (Нукус) – 8,0, А. Буров - 8
Назоратчи: В. Шашков (Тошкент).

«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Хотира-79» (Уйчи) – 0:0.
Ҳакамлар:
А. Рубаков (Тошкент) – 7,9, З. Эркинов (Тошкент) – 7,8, Х. Набиев (Тошкент) – 8,0, Ш. Раҳматов - 8
Назоратчи: Ш. Эгамбердиев (Қарши).

«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Зомин» (Зомин) – 1:3.
Ҳакамлар:
А. Шукуруллаев (Тошкент) – 8,3, С. Сиразов (Тошкент вилояти) – 8,1, Х.Ўролов (Тошкент вилояти) – 7,9, Д. Қурчиев - 8
Назоратчи: Ф. Ҳасанов (Наманган).

«Цементчи» (Қувасой) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:0.
Ҳакамлар:
Ж. Мухторов (Тошкент) – 8,0, И. Абдулақов (Тошкент вилояти) – 8,1, И. Зоитов (Тошкент вилояти) – 8,2, С. Раҳмонов - 9
Назоратчи: Ш. Бозоров (Наманган).

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Машъал-2» (Муборак) – 3:0.
Ҳакамлар:
Р. Лутфулин (Тошкент) – 8,2, М. Каримов (Тошкент) – 8,4, С. Нишанбоев (Ташкент) – 8,1, Б. Рўзиматов - 9
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).

«Норин» (Хаккулобод) – «Насаф-2» (Қарши) – 2:0.
Ҳакамлар:
Р. Копадзе (Фарғона) – 7,5, О. Умаров (Тошкент вилояти) – 7,8, С. Ульфатов (Тошкент вилояти) – 7,7, А. Ражаббоев - 8
Назоратчи: Э. Орипов (Фарғона).

«Орол» (Нукус) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:1.
Ҳакамлар:
Ф. Нарсафаров (Қарши) – 8,1, Т. Суюнов (Гулистон) – 7,9, Д. Убайдуллаев (Гулистон) – 8,2, Д. Сарсенов - 9
Назоратчи: Т. Абдуллаев (Тошкент).

«Хоразм» (Урганч) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 1:0.
Ҳакамлар:
И. Ибрагимов (Нукус) – 8,0, Ш. Қаюмов (Жиззах) – 8,0, Ш. Юлдашев(Гулистон) – 8,3, А. Алимов - 7
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР

2-тур. 6 апрель (чоршанба)
“Нурафшон” – “Хотира-79”
“Ғиждувон” – “Косонсой”
“Ёзёвон-Лочинлари” – “Динамо”
“Цементчи” – “Зомин”
“УзДонгЖу” – “Насаф-2
“Норин” – “Машъал-2”
“Орол” – “Пахтакор-2”
“Хоразм” – “НБУ-Осиё”
7 апрель (пайшанба)
“Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика