RU

Последние новости

21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  9 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Биринчи давра таҳлили — "Андижон" селекция сиёсатига 5 баҳо Новости

Биринчи давра таҳлили — "Андижон" селекция сиёсатига 5 баҳо

Суперлига жамоалари танаффусга йўл олган, ҳордиқ чиқараётган паллада сайтимиз ижодкорлари биринчи давра якунлари бўйича мақолаларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этади.

Мавсумнинг ортда қолган дастлабки қисми турлича таассуротлар билан ёдда қолди. Кутилган ва кутилмаган натижалар бисёр. Айрим клублар имконияти даражасидан паст иштирок этган бўлса, яна баъзилари мавсум бошида билдирилган фикрларни йўққа чиқариб, нималарга қодирлигини исботлаяпти. Ҳа, бундай жамоалар бор. Келинг, яхшиси ҳар бир клубга қисқача тўхталамиз. 


"Навбаҳор" - Наманганликлар кетма-кет иккинчи мавсум биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади. Тан олиш керак, бугунги кунда "Навбаҳор"нинг таркиби Суперлигадаги энг кучлиси. Ўтган йили чемпионликка бир қадам етмаган, муҳим ўйинларда бой берилган очколар қимматга тушганди. Афтидан бу йил шу хато такрорланаётгандек. "Пахтакор", "Насаф", ОКМК, "Нефтчи"ни ютмасдан туриб олтин ҳақида ўйлашнинг ўзи хато. Яна бир жиҳат борки, бу жамоанинг руҳи. "Навбаҳор"да чемпионлик руҳи ҳали шаклланмаган. Қандай таркиб, қандай мураббий бўлмасин юқоридаги омил жамоада бўлмаса қийин. 

"Пахтакор" - Юқорида "Навбаҳор"да йўқ нарса айнан "Пахтакор"да шаклланиб улгурган. "Шерлар"нинг вужудида чемпионлик қони бор, бу аллақачон футболчиларнинг ДНКсига айланиб бўлган. Бу фактор мавсум якунида яна чемпионлик шоҳсупасига олиб чиқса ажаб эмас. Ўйин тарафлама Максим Шацких шогирдлари зўрдек кўринмаяпти. Фақатгина футболчилардаги класс яъни даража ҳисобига рақибларидан устун келишмоқда. Черан, Алижонов, Файзуллаев, Қувватов, Сайфиев ва бошқалар. Лекин жамоада яққол гол урадиган форвард йўқ. Банашак қайтган тақдирда ҳам жароҳат олишга мойиллигига шубҳа бўлади. Ёзда клуб отни қамчиламаса, иккинчи даврада қийин бўлиши шубҳасиз. Хожиматни келиши олдинги чизиқда Аббос билан бирга тезкорликни оширади. Лекин бу ижрочиларнинг меҳнатини якунлайдиган ҳужумчи зарур. 

"Нефтчи" - Биринчи даврани мағлубиятсиз якунлаган фарғоналикларнинг муваффақиятида бош қаҳрамон Виталий Левченко. Мураббий ҳар бир ўйинда рақибдан келиб чиқиб тактика танламоқда. Қайсидир маънода ҳақиқий натижа устига қурилаётган услуб ва бу иш беряпти. Клуб унга натижа қилишни, жамоани совринли ўринларга бошлашни вазифа қилиб қўйган. Шу боис ҳар бир ўйин ҳаёт ва мамот сингари катта босим остида ўтмоқда. Агарда истиқболли режа қилиб 3-4 йиллик битмга келишилганда балки бошқача бўлиши мумкин эди. "Нефтчи"да ҳам қолганлардаги каби соф ҳужумчи муаммоси мавжуд. Бу борада раҳбарият ва мураббийлар штаби изланишни бошлаб юборган. Нурилло Тўхтасиновнинг ўрнига эса Шароф Муҳитдинов жалб қилинди ва бу позиция ҳам ёпилди. Шарофда ҳам яхши зарбалари, ностандарт қарорлари бор. 

"Насаф" - Рўзиқул Бердиев жамоаси доимгидек ўзидаги бор ресурслар билан ҳар бир учрашувда максимал ҳаракат қилмоқда. "Аждарлар" стартни мағлубият билан бошлаб финишни ҳам мағлубият билан тугатди, иккисида ҳам битта тўп фарқи, сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар эвазига. Жамоа тўғри футбол ўйнаяпти, умуман катта ўзгариш йўқ. Алиқулов ҳужумларни якунлашда асосий планда гавдаланмоқда. Унинг ҳисобида 5та гол мавжуд. Бугунги кунда битта ҳужумчи 3тадан ошиқ гол ура олмаётган бир вақтда Алиқуловнинг 5та гол уриши қойилмақом ҳолат. 


ОКМК - Клуб Миржалол Қосимов келгач ғолиблик руҳини, менталитетни ўзгартира олди. Лекин мана 5 йилдирки, ҳали чемпионликка яқин ҳам кела олмаяпти. Гоҳида керакли ўйинларда йўқотилаётган очколар, селекция ишларидаги ўхшамаётган трансферлар, янги футболчиларнинг жамоани кучайтиришга қодирмаслиги ҳолатлари кўп учраяпти. Дейлик бу йил тунислик ҳимоячи Муҳаммад Салем, Рубен Санчес Перес, Иракли Руҳадзе қайсидир маънода кутилгандек бўлиб чиқмади. Бу йил ҳам ўйинларда асосий ишни жамоани ўзагини ташкил қилаётган футболчилар қиляпти ва гоҳида уларнинг ўзининг кучи етмаётгандек таассурот қолдимоқда. Балки захирадагилар етарлича рақобат қила олмаётгандир. Умумий ўйин картинасида ОКМК Суперлигада ҳақиқий футбол ўйнаётган жамоа эканлигини, томошабоп ўйин кўрсатаётганини айтиш ҳам керак. 

"Андижон" - "Бургутлар"нинг Суперлигадаги биринчи даврада қониқарли иштирокида мавсум бошида олиб борилган яхши селекция сиёсатини сабаб сифатида келтиришимиз мумкин. Леван Арвеладзе, Нодари Кавтарадзе ва айниқса Рубин Хебай билдирилган ишончларни оқлади. Албаниялик ҳужумчи ҳақиқий топилма, дея оламиз. Яъни клуб бу борада адашмаганини исботламоқда. Рубин голлар уришни бошлагач Хомяков ҳам автобус режимидан воз кечди ва ҳаттоки "Пахтакор" билан ҳам юқорироқ, ҳужумкор ўйнади. Жамоа давралар оралиғида яхши вингер ва ярим ҳимоячи, узатмаларни берадиган ижрочи қўшиб олса, қолганини Хебайни ўзи боплайди. 


Давоми бор...

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика