RU

Последние новости

22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  5 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  3 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  39 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  29 20:43Париж-2024. Аргентина Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  373 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  3 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6

Бир ўйин тарихи. Усмонов четлатилган, Холмуҳаммедов дарвозабонга айланган, Ўзбекистонга мундиал йўлланмасини тақдим қилган учрашув Новости

Бир ўйин тарихи. Усмонов четлатилган, Холмуҳаммедов дарвозабонга айланган, Ўзбекистонга мундиал йўлланмасини тақдим қилган учрашув

Сарлавҳадан сездингизки бугун бир ўйин тарихи орқали 2008 йил Саудия Арабистонида ўтказилган Осиё чемпионати ҳақида фикр юритамиз.

Зеро, ушбу турнир бизга бир қатор ёдда қоларли лаҳзаларни тақдим қилган.

Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси аъзолари мусобақага қадар узоқ йўлни босиб ўтишганди. Мутахассис футболчиларни деярли кичкиналигидан бошлаб тарбиялаб борди, Чиғатой базасида уларни бирлаштирди. Селекция ишлари тўғри йўлга қўйилди. Вилоятдан ҳам иқтидорлар жалб этилиб яхлит жамоа тузилди. Санъат Шихов Хоразмдан, Ислом Тўхтахўжаев Фарғонадан, Кенжа Тўраев, Фозил Мусаев, Шерзод Аъзамовлар Қашқадарёдан таклиф қилинди.

Саралашдан муваффақиятли ўтган жамоамиз қитъа чемпионатида Иордания, Австралия, Таиланд билан биргаликда “D” гуруҳидан жой эгаллади. Саралашда бўлгани каби гуруҳ босқичида ҳам футболчиларимиз эҳтиёткор ўйин намойиш этишди. Чунки, расмий турнирларда асосий керакли нарса натижа ҳисобланади. Қайд этилган натижалардан ҳам буни сезиш қийин эмасди. Биринчи турда Иордания Даврон Мирзаевнинг ягона голи ҳисобига таслим этилди. Гуруҳ фаворити саналган Австралия билан учрашувда вакилларимиз муроса кўчасини танлашди. Сўнгги тур олдидан эса вазият қалтис тус олганди. Бизда тўрт очко, Таиландда эса уч очко бор эди. Таиландга қарши баҳсда футболчиларимизни фақат ғалаба қониқтирарди. Амалда Фозил Мусаев киритган биргина тўп бизни етти очко ва иккинчи ўрин билан кейинги босқичга олиб чиқди.



Олдинда бизни Хитойга қарши мундиал чиптаси учун "жанг" кутарди. Тан олишимиз керак рақиб ўша пайтда ҳам ўз даражасини йўқотмаганди ва футболчиларимизга муносиб қаршилик кўрсатганди. Чорак финал учрашувида ҳам Убайдуллаев шогирдлари ўз услубларига содиқ қолган ҳолда эҳтиёткорликка урғу қаратишади ва таваккалга қўл уришни исташмайди. Чунки, битта гол учрашув тақдирига таъсир кўрсатиши мумкин эди. Натижада беллашувнинг асосий вақтида дарвозаларга тўп киритилмади. Бош ҳакам, австралиялик Бежамин Уильямс жамоаларни 15 дақиқадан иборат иккита қўшимча бўлимларга таклиф қилади.

Баҳснинг энг кулминацион воқеаси айнан овертаймларда юз берганди. Ўйин якунига етишига оз фурса қолаётганда, хитойликлар дарвозамиз томон хавфли ҳужум уюштиришади. Рақиб ҳужумини бартараф этган посбонимиз Дониёр Усмонов дастлаб тўпни қўлига олади. Уни шерикларига ошириб бериш мақсадида ерга ташлайди. Аммо, қаршисига хитойлик футболчи келганини ва босим қилганини кўрган ҳолда тўпни яна қўлида ушлайди. Бу ҳолат эса ФИФА қоидаларига зид ҳисобланарди. Тўпни ерга ташлагандан сўнг уни иккинчи бор ушлаш мумкин эмас. Профессионал футболчи бўлиб бораётган Усмоновнинг ёш болаларча хатоси нимага боғлиқ? Балки, ўша дақиқаларда консентрацияни йўқотиб қўйган бўлиши мумкин. Бундай пайтда қоидани бузган футболчига бевосита қизил карточка кўрсатилади. Уильямс эса ўз вазифасини бажаради, ҳамюртимизни майдондан четлатади ва жарима майдончамиз ичида рақиб фойдасига эркин зарба белгилайди. Сиз ўйлагандек пенальти эмас. Жарима майдони ичида эркин зарба. Айни пайтга келиб барча ўзгаришлар амалга ошириб бўлинганди. Бундай паллада жамоадаги бирон бир ўйинчи дарвозабон вазифасини вақтинчалик бажариб туриши лозим эди. Масъулиятни Ислом Тўхтахўжаев зиммасига олади ва терма жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолади - 0:0.



Учрашув ғолибини аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилишга тўғри келди. Футбол лотореясида дарвозага Тўхтахўжаев эмас Мурод Холмуҳаммедов туради. Дастлаб биздан Шерзод Каримов  ва Ислом Тўхтахўжаев  гол уришади, хитойликларнинг ҳам иккита зарбаси аниқ бўлади. Биздан учинчи зарбани Санъат Шихов амалга оширади, афсуски дарвозабон тўпни қайтаради. Ғулом Ўрунов ҳам пенальтидан гол уради, хитойлик У Сининг зарбаси ноаниқ чиқади ва ҳисоб 3:3 кўринишини олади. Биздан сўнгги зарбани Шерзод Аъзамов беради ва ҳисоб 4:3. Хитойликларнинг сўнгги зарбасини Ли Зичао амалга оширади, Мурод Холмуҳаммедов тўпни қайтаришга муваффақ бўлади - 4:3! Ёшлар терма жамоамиз жаҳон чемпионатида! Холмуҳаммедов қаҳрамон!


Ярим финалда жуда кучли Жанубий Корея ёшлари ҳам турнир давомида тартибли ўйин кўрсатиб келаётган футболчиларимизнинг олдида ожиз қолишди. Шерзод Каримов ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Финалга келиб жисмоний жиҳатдан толиққан тўп тепарларимиз Маҳди Али устозлигидаги ва Аҳмад Ҳалил етакчилигидаги БААга 1:2 ҳисобида енгилишади. Шунга қарамасдан турнир якунлангач бизни мусобақанинг фейр-плей совринига лойиқ деб топишганди. Мазкур терма жамоада ҳаракат қилган футболчилар кейинги йилларда ўз клубларининг асосий ўйинчилари сифатида тўп тепишди, баъзилари миллий терма жамоага чақирилди. Қисқа қилиб айтганда йўқолиб қолишмади ва катта футболда ўз ўринларини топишди.

U-19 Осиё чемпионати-2008. Чорак финал.
Хитой U-19 – Ўзбекистон U-19 0:0 (пенальтилар серияси 3:4)
08.11.2008. Саудия Арабистони. “Шаҳзода Сауд Бин Жалави” стадиони
Бош ҳакам:
Бенжамин Уильямс (Австралия)
Ўзбекистон U-19: Дониёр Усмонов, Шерзод Аъзамов, Дилёрбек Эрматов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Ислом Тўхтахўжаев, Фозил Мусаев, Суннатилла Мамадалиев, Достон Абдураҳмонов (Ғулом Ўрунов, 95) , Шерзод Каримов, Жасур Ҳасанов (Зоҳир Пиримов, 111), Кенжа Тўраев (Санъат Шихов, 44).
Пенальтилар серияси: Шерзод Аъзамов 0:1, Пиао Ченг 1:1, Шерзод Каримов 1:2, Занг Линпенг 2:2, Ислом Тўхтахўжаев 2:3, У Си (ноаниқ), Санъат Шихов (ноаниқ), Зоу Лиао 3:3, Ғулом Ўрунов 3:4, Ли Зичао (Холмуҳаммедов қайтарди).



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика