RU

Последние новости

01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  7 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  1 00:40А Серия. "Милан" Фабрегаснинг жамоасини мағлубиятга учратди  1 23:28Романо Хвича Кварацхелия трансфери ҳал бўлганини маълум қилди  2 22:53"Боруссия Д" ярим ҳимоячиси 22 млн фунт эвазига АПЛ клубига ўтди  1 22:37"Реал" "Манчестер Сити" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 22:15Наманган вилоят ҳокими "Марказий" стадионга ташриф буюрди  7 21:36"Бухоро" яна бир хорватиялик легионер билан шартнома имзолади  1 21:26Про-лига иштирокчисига айланган университет клуби - "ФарДУ" босиб ўтган йўл билан яқиндан танишамиз (Бекзод Толибов блоги)  1 21:22"Наполи" Хвичага ўринбосар топди  0 20:53"Химки" Одилов билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди  9 20:20"Ливерпуль" Киммихни Александер-Арнольдга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда  1 20:01Расман: Лорис Кариус "Шальке" сафига қўшилди  3 19:29Кайл Уокер термада ўйнаш учун Саудия Арабистони чемпионатига кетмади  1

Бир ўйин тарихи: Тошимицу Ёшида бошқарган Ўзбекистон – Баҳрайн учрашуви Новости

Бир ўйин тарихи: Тошимицу Ёшида бошқарган Ўзбекистон – Баҳрайн учрашуви

Ўтган ҳафта Англия чемпионшипида “Ньюкасл” ва “Бертон” ўртасидаги учрашувда ҳакам Кейт Страуд қўпол хатога йўл қўйди.

Мезбонлар пенальтидан гол ургач, жарима майдонига биринчи бўлиб “Ньюкасл” футболчиси кириб келгани туфайли пенальтини бекор қилдир ва меҳмонлар фойдасига эркин жарима зарбаси белгилади. Бу ҳолат бизга таниш, шундай эмасми? 2005 йил 3 сентябрь оқшомида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Баҳрайн ўйинида япониялик Тошимицу Ёшида бизни бир голдан маҳрум қилганди. Шу ҳолат туфайли ўша ўйинни эслатиб ўтишга қарор қилдик.


2005 йил 3 сентябрь. Ўзбекистон ва Баҳрайн Германиядаги жаҳон чемпионати сари курашни Осиё плей-оффида давом эттиришмоқда. Жуфтлик ғолиби КОНКАКАФ вакили билан мундиал йўлланмаси сари майдонга тушиш имконинини қўлга киритарди. “Пахтакор” стадионига беллашувни кузатиш учун 55 минг мухлис ташриф буюрган. Ўшанда терма жамоамизни англиялик Роберт Хафтон бошқарарди. Баҳрайн билан учрашувни Николай Ширшов, Бахтиёр Ашурматов, Леонид Кошелев, Александр Гейнрих ва Илёс Зейтуллаев ўтказиб юборишга мажбур эдилар. Андрей Фёдоров сафга қайтиб, Владимир Радкевич термадан таклиф олганди.
Лука Перузович бошчилигидаги Баҳрайн терма жамоаси ўйинга пухта ҳозирлик кўрганди. Номзод футболчиларнинг аксарияти мавсум бошланмагани сабабли узоқ муддат терма жамоа йиғинида иштирок этишганди. Рақибдан тўпурар Аъло Хубайл беллашувни жароҳат сабабли ўтказиб юборарди.


Ўша кунги учрашув қайдномаси билан танишинг.
ЎЗБЕКИСТОН – БАҲРАЙН – 1:0
Ўзбекистон:
Сафонов, Радкевич, Фёдоров, Алиқулов, Николаев, Қосимов, Карпенко (Кирьян, 41), Кападзе, Жепаров, Солиев (Бикмаев, 81), Шацких.
Баҳрайн: Ҳасан Ҳуссайн, Абдулла Марзуқ, Саид Маҳмуд Жалол (Рашид Саиф, 73 ), Муҳаммад Жума, Муҳаммад Салмин, Талал Юсуф (Саид Муҳаммад Жаъфар, 78), Ҳуссайн Али, Салмон Ғулом, Саид Аднан, Муҳаммад Ҳубайл, Салоҳ Фархан.
Гол: Қосимов, 12 – 1:0.
Огоҳлантиришлар: Николаев, 5. Саид Маҳмуд Жалол, 33. Алиқулов, 41. Саид Аднан, 62. Муҳаммад Салмин, 74. Жепаров, 80.

Дастлабки дақиқалардан Ўзбекистон ташаббусга эга чиқди. Баҳрайн асосан қарши ҳужумлардан фойдаланишга уринди. Илк зарбани меҳмонлар йўллаб, Сафонов тўпни ушлаб олди. 12-дақиқада эса жамоамиз етакчиси Миржалол Қосимов ҳисобни очди. Чап қанотда Анвар Солиевдан тўпни қабул қилиб олган Қосимов дарвозага яқинлашиб, узоқ бурчакка аниқ зарба йўллади – 1:0.

Кейинроқ Карпенко Шацкихдан ажойиб тўп олди, бироқ зарба беришга кеч қолади. Қосимовнинг яна бир аниқ зарбасини Ҳасан Ҳуссайн майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ўйин ва жуфтлик тақдирини ўзгартириб юборган вазият 38-дақиқада юзага келди. Жамоамиз тезкор қарши ҳужум уюштирди. Ҳасан Ҳуссайн дарвозадан чиқишга хатога йўл қўйди. Шацких бундан фойдаланиб тўпни дарвозага йўллади, аммо меҳмонлар ҳимоячиси Муҳаммад Жума тўпга қўли билан сакраган ҳолда ўйнади. Япониялик ҳакам Тошимицу Ёсида пенальти белгилади, аммо охирги умид фоли учун уни майдондан четлатмади.

Пенальтини Сервер Жепаров аниқ амалга оширди. Жамоадошлари Серверни табриклашга ошиқишди, бироқ ўша ҳолатда Ёшида кутилмаганда қўлини кўтарди ва жарима майдони чизиғида туриб қолди. Қанот ҳаками байроғини кўтарди. Футбол қоидаларида бу эркин зарбани англатарди. Барча футболчи ҳакамга ташланди. Ҳакам гол бекор қилингани ва баҳрайнликлар эркин зарба бажаришлари кераклигини кўрсатди. Бизнинг ўйинчилар бу қарорни тушуниб улгурмасдан Баҳрайн посбони тўпни тезда ўйинга киритди. Шу тариқа беллашув давом эттирилди.

Такрорий лавҳаларда қоида бузилиши фақат Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари пенальти тепилишидан аввал жарима майдонига кириб келганида бўлиши мумкин эди. Бундай вазиятда пенальти такроран ижро этилиши шарт. Афсуски, япониялик ҳакамлар оддий қоидани билишмаган. Кейинчалик Солиевда қулай имконият юзага келди, аммо у бирга-бир ҳолатда ноаниқ зарба берди. Иккинчи бўлимда ҳужумкор уринишлар камайди. Ўзбекистон дастлабки учрашувда кичик ҳисобда зафар қучди.


Ўйиндан кейин ЎФФ ФИФАга расмий шикоят юборди. Унда биринчи беллашув учун техник мағлубият ёзиш ва жавоб учрашувига европалик ҳакамларни тайинлаш битилганди. Терма жамоамиз Баҳрайндаги жавоб ўйини учун етиб борган бир пайтда ФИФА мазкур масала юзасидан қарорини эълон қилган.

6 сентябрь куни Ўзбекистон – Баҳрайн ўйинида ҳакам томонидан йўл қўйилган техник хатодан сўнг ЎФФнинг шикояти кўриб чиқилган. Леннарт Юханссон, Хулио Грондона, Чонг Монг Жун ва Урс Линси ўша ҳолатни ўрганишган. Ҳакамнинг хатоси назоратчи ва комиссар ҳисоботида ҳам акс этганди. Юқоридаги шахслар ҳакам техник хатога йўл қўйганини эътироф этиб, учрашув қайтадан ўтказилиши хусусида қарорга келган.

ОФК Президенти Муҳаммад Бин Ҳаммам плей-офф ўйинларига европалик ҳакамлар тайинлашни қўллаб-қувватлаган. ФИФА кейинги учрашувларга швейцариялик Массимо Бузакка ва англиялик Грэм Полл бошқаришини эълон қилган.


Тошкентдаги беллашув 1:1, Манамадаги тўқнашув 0:0 ҳисобида якунланган ва Баҳрайн кейинги босқичга йўл олганди. Охир-оқибат жаҳон чемпионатига Тринидад ва Тобаго йўлланмани қўлга киритган.

Тошимицу Ёшида эса ОФКнинг элит ҳакамлари рўйхатидан ўчириб ташланган. Япония ФА уни юқори лига ўйинларидан четлатиб, иккинчи дивизионни бошқариш тўғрисида қарорга келган, аммо бир ойга қолмасдан у “Жей” лига беллашувларига қайтарилган. 2008 йил ёшида Япония “Жей” лигасининг энг яхши ҳакамига аталган совринни қабул қилиб олган. Афсуски, унинг қўпол хатоси бизга қимматга тушган.

Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика