RU

Последние новости

12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  7 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  29 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  9 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  19 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 2:1 (тўлиқ томоша қилинг) Новости

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 2:1 (тўлиқ томоша қилинг)

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасиниг 2011 йилги Осиё кубоги биринчи тури доирасидаги Қатарга қарши кечган учрашувини сизларга тақдим қилгандик.

Бугун эса мазкур мусобқадаги 2-турига тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик. Сабаби терма жамоамиз аъзоларининг турнир давомида намойиш қилган ўйини барчага манзур келганди. Хаттоки, ФИФАнинг ўша вақтдаги раҳбари Жозеф Блаттер Қатар билан ўйиндан сўнг Ўзбекистонни турнир фаворитлари қаторига киритганди.

Олдинда бизни кучсиз бўлмаган, ўз услубига ва фалсафасига эга Кувайт кутарди. Ушбу баҳсда Вадим Абрамов таркибда иккита ўзгаришга қўл урди. Қатар билан беллашувда асосий таркибга киритилган Саҳоб Жўраев, Жасур Ҳасанов ўрнига Станислав Андреев ва Санжар Турсунов майдонга тушди. Баҳснинг илк дақиқаларидан қувайтликлар тўп назоратини қўлга олишга, қанотлардан тезкор ҳужумлар ташкил қилишга интилишлари бекор кетди. Футболчиларимиздаги саросима ва босим аксарият ҳолларда тўп узатишлардаги хатони юзага келтирди.

Ғалаба терма жамоамизга кейинги босқич йўлланмасини тақдим қиларди. Бўлим якунланишига оз фурсат қолганида рақиб жарима майдончасига яқин жойда Александр Гейнрих қўполлик билан тўхтатиб қолинади. Бош ҳакам белигалган нуқтага Сервер Жепаров яқинлашади. Унинг зарбаси эса Максим Шацкихга тегиб дарвоза тўридан жой олади. Эътибор берсангиз бу ерда Жепаров ажойиб ҳийла ишлатганини сезасиз. Яъни жонли деворда турган Гейнрих ва Шацкихга икки бармоғи билан қайчи услубида белги беради. Уни сезган икки футболчи зарба амалга оширилган заҳоти очилади ва тўп Шацкихга тегиб голга айланади. Шу тариқа жамоалар 1:0 ҳисобидаги натижа билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлим кутилганидек Қувайтнинг ҳавфли ҳужумлари билан бошланди. Кескин тус олаётган вазиятларни голга айланишига дарвозабонимиз йўл қўймади. 48-дақиқа ўтиб бораётган пайтда ҳимоячимиз Анзур Исмоилов қувайтликлар футболчисини жарима майдончаси ичида йиқитди. Ҳолатга яқин турган бош ҳакам Наваф Шукурулла Нестеров дарвозаси томон 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Пенальтини Бадир Ал Мутва беҳато амалга оширди ва мувозанатни тиклади.

Вадим Абрамов бурилиш ясаш мақсадида заҳирадан Жасур Ҳасанов Максим Шацких билан алмаштирди. Ҳасанов қанотга, Гейнрих эса марказий ҳужумга ўтди. Натижада ҳужумлар янада шиддатли тус ола бошлади. Бироқ, голдан дарак бўлгани йўқ. Вақт поёнига етиб бораётган сари жамоалар очиқ футбол кўрсатишга киришишди. Ғалаба Қувайтга гуруҳдан чиқиш умид учқунларини пайдо қиларди. 65-дақиқада Жасур Ҳасанов тезлик билан олдинга югуради ва марказда очилиб бораётган Сервер Жепаровга тўпни оширади. Жамоа сардори кучли зарб билан ғалаба голини уради. Олти очко билан гуруҳда пешқадамга айланган терма жамоамиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритади.


Ўзбекистон – Кувайт 2:1
12.01.2011. Доха, “Ал Ғарафа” стадиони. 3481 томошабин
Бош ҳакам:
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Голлар: Бадир Ал Мутва 49 - Максим Шацких 40, Сервер Жепаров 65.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Станислав Андреев, Виктор Карпенко, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов (Вагиз Галиулин, 90), Александр Гейнрих (Олим Навкаров, 74), Максим Шацких (Жасур Ҳасанов, 54).



Видео             Бир ўйин тарихи. Қатар - Ўзбекистон 0:2 (тўлиқ томоша қилинг)        

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика