RU

Последние новости

02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  1 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  4 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  10 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  5 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  20 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  3 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  72 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5

Бир ўйин тарихи. "Нефтчи" - Пахтакор" ёхуд Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви Новости

Бир ўйин тарихи. "Нефтчи" - Пахтакор" ёхуд Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви

Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг 15-тури якунланади.

 Сайтимиз ижодкорлари мазкур учрашувга оид бир қатор факт ва маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб боришмоқда. Жумладан бугун сизлар билан 2018 йилги Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги баҳсни ёдга оламиз. Ёдингизда бўлса, ўша учрашувда таниқли ҳужумчи Анвар Бердиев миллий чемпионатларимиздаги 500-юбилей ўйинини ўтказган эди.


Шукурали Пўлатов ва Абдумавлон Абдужалиловлар ўша пайтда "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилишар эди.



Алишер Саматов ва “Нефтчи"нинг айни дамдаги сардори Миржамол Неъматов. Орқа фонда "Пахтакор" легионерлари Исмоил Гонсалвеш ва Тиаго Безерралар кўзга ташланмоқда.



"Пахтакор"ни Жалолиддин Машарипов, "Нефтчи"ни эса Шукурали Пўлатовлар сардор сифатида майдонга бошлаб тушган эдилар.



Ўйиндан олдинги саломлашиш жараёни. Пўлатов, Абдужалилов Саматов ва Машарипов.



Мазкур учрашувда "Нефтчи"нинг асосий таркибида майдонга тушган футболчилар.



Бу эса "Пахтакор" жамоасининг асосий таркиб футболчилари.



Исмоил Гонсалвеш, Баҳром Абдураҳимов, Абдул Азиз Юсупов.



Акмал Шораҳмедов "Нефтчи" вакили Искандар Шойқуловга қарши.



Егор Кримец боши билан тўпга зарба йўллаб "Нефтчи"нинг ҳужумини қайтармоқда.



Аброр Исмоилов "Нефтчи"нинг навбатдаги ҳужумини ташкил этмоқда. Қизиқ, Исмоилов ўша вақтда бир кун келиб "Пахтакор" сафида тўп суришини сиз тасаввур қилганмидингиз?



Исмоил Гонсалвешга қарши Искандар Шойқулов.



Ниҳоят гол бўладиган вазият ҳам етиб келди. Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев майдонга тушди.



Гол! Анвар Бердиев ўзининг 500-учрашувида "Пахтакор" дарвозасини ишғол этди.



Тажрибали ҳужумчини юбилей баҳси билан "Нефтчи" футболчилари қандай табриклаган эдилар?


Анвар Бердиевнинг 500-баҳси “Пахтакор”га қарши баҳсга тўғри келди. Ҳужумчи мазкур ўйинда заҳирадан майдонга тушди ва “Нефтчи” учун муҳим бўлган голга муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг стадионда футболчини жамоадошлари 500 рақами туширилган футболка билан табриклашди.




Суперлига-2018. 15-тур
12 июнь.
“Нефтчи” – “Пахтакор” 1:1 (0:0)

Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Серазетдинов, А.Усмонов, Д.Жалимов.
Назоратчи – О.Дачев.
Комиссар – Ж.Раҳматуллаев.

Голлар: Анвар Бердиев (1:0), Тигаго Безерра (1:1)

"Нефтчи": Абдумавлон Абдулжалилов, Искандар Шойқулов, Шукурали Пўлатов (с), Абдулазиз Юсупов, Аброр Исмоилов, Авазбек Ўлмасалиев, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳоқов, Алишер Саматов, Неъматов, Ҳожиматов
Захира: Фаррух Турдалиев, Аббосбек Махсталиев, Анвар Бердиев, Иброҳим Ғофуров, Даврон Маматов, Аваз Агалиев, Хуршидбек Асқаралиев, Исломбек Каримов, Достон Турсунов

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов (с), Баҳром Абдураҳимов, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш
Захира: Александр Лобанов, Азимжон Аҳмедов, Жасурбек Ҳакимов, Камолиддин Тожиев, Жасурбек Яхшибоев, Достон Иброҳимов, Станислав Андреев, Владимир Козак.



Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика