RU

Последние новости

13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  0 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  8 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  3 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  2 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4

Бир ўйин тарихи. 2011 йилги Қатар - Ўзбекистон учрашувини ёдга оламиз Новости

Бир ўйин тарихи. 2011 йилги Қатар - Ўзбекистон учрашувини ёдга оламиз

Бугун, 12 январь куни Қатар мамлакатида Осиё кубоги баҳслари старт олади.

Бундан 13 йил муқаддам айнан Қатарда Осиё кубоги ўтказилган ва очилиш ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси мезбонга қарши майдонга тушганди. 2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги биринчи учрашувини ёдга олишга қарор қилдик.

Маълумки, миллий жамоамиз ушбу турнирда тарихдаги энг яхши натижани қўлга киритган. Вадим Абрамов шогирдлари биринчи қадамни турнирнинг очилиш ўйинида Қатар терма жамоасига қарши кечган беллашув билан бошлаган.

Мазкур учрашувдан олдин кўпчилик мезбонларни имкониятини юқори баҳолади. Қатар таркибида уругвайлик, испаниялик маҳаллийлаштирилган футболчилар анча вақтдан бери тўп тепарди. Фабио Сезар, Педро Мигел, Себастян Куинтана ва ҳоказо. Бош мураббий ўз даврида Сенегални мундиал сари етаклай олган Бруно Метсю эди. Франциялик мутахассис бунга қадар икки бор терма жамоамизга рўбарў келган. Аниқроғи, ЖЧ-2010 саралаш босқичида ҳам Қатарга устозлик қилган. Вадим Абрамов эса олимпия терма жамоасини Пекин 2008 Олимпиадасига саралашида бошқарган.

Унинг учун Осиё кубоги илк йирик расмий турнир саналарди. Ҳаяжон ва босим керагидан икки ҳисса кўпроқ юзага келганди. Боиси, ўйин очилиш мақомига эга, барчанинг нигоҳи майдонга қаратилган. Таркиб ва футболчиларнинг жойлашуви ноодатий тарзда бўлди. Ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов Анзур Исмоилов билан биргаликда марказий ҳимояга қўйилди. Виктор Карпенко, Саҳоб Жўраев қанотдан ўрин олди. Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, таянч зонасида. Сервер Жепаров бошқарувчи жамоа сардори ролида Жасур Ҳасанов, Максим Шацких, Александр Гейнрих ҳужум учлигини ҳосил қилганди. Одил Аҳмедовни орқароққа қўйилиши сабабини Абрамов кейинчалик ўз интервьюларида биринчи пасни бера оладиган ҳимоячи йўқлиги билан изохлаганди. Ваҳоланки қайдномада Шавкат Муллажонов ҳам борлигини кўришимиз мумкин эди. Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатишга уринди.

Бизникилардан Жасур Ҳасанов тезлик билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга қаратилган ҳаракатлари самара келтирмади. Гейнрихнинг ўзи бир нечта ҳавфли вазиятлар яратди. Ўйиннинг биринчи яримида устунлик терма жамоамиз томонида бўлди. Бироқ, бу устунлик ҳисобда акс этгани йўқ. Бўлим якунига етишига оз фурсат қолганда рақиб футболчиси Фабио Сезар амалга оширган жарима зарбасини голга айланишига дарвоза устуни ҳалал берди.

Иккинчи бўлим ҳам терма жамоамизнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди. 59-дақиқада қанотдан уюштирилаётган ҳужум марказга кўчди. Карпенко тўпни очиқ турган Азиз Ҳайдаровга узатди, унинг ёнида турган Одил Аҳмедов тўпни қабул қилиб олиб чамаси 35 метрлардан Қосим Бурҳон қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0. "Иштаҳа овқат пайти очилади" деганларидек, голдан руҳланган футболчиларимиз босимни оширишди. Захирадан майдонга тушган Санжар Турсунов рақиб жарима майдонига кириб иккинчи голни уриб рақибни чорасиз аҳволда қолдириши мумкин эди. 77-дақиқада қатарлик ҳимоячиларнинг йўл қўйган қўпол хатосини Сервер Жепаров кечириб ўтирмади ва барчасига нуқта қўйди - 2:0.

Қатар-Ўзбекистон 0:2
07.01.2011. Доха. "Халифа" стадиони. 37143 томошабин.
Бош ҳакам:
Юичи Нишимура (Япония)
Голлар: Одил Аҳмедов 59, Сервер Жепаров 77.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Саҳоб Жўраев (Станислав Андреев 54), Виктор Карпенко, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов (Санжар Турсунов 66), Александр Гейнрих (Олим Навкаров, 66), Максим Шацких.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика