RU

Последние новости

19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 19:11CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон (матнли трансляция)  73 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  35 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  26 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8

Бир келса оғир келади... "Ювентус" Конференциялар лигасидан ҳам четлатилди Новости

Бир келса оғир келади... "Ювентус" Конференциялар лигасидан ҳам четлатилди

УЕФА "Ювентус"ни навбатдаги мавсумда Конференциялар лигасида иштирок этишини тақиқлади.

Молиявий назорат суриштирув натижаларига кўра, клуб ташкилот томонидан 2022 йил август ойида имзоланган келишув бандларини бузган деб топилган. Шу сабабли клуб навбатдаги мавсум еврокубокларидан четлатилди ва 20 млн евро жаримага ҳам тортилди.

Шуларнинг 10 миллиони бирданига тўланиши керак. Агарда клубнинг навбатдаги уч йиллик ҳисоботларида ҳам қинғирликлар аниқланса, қолган 10 млн евро ҳам тўланади. Ўз навбатида бу ҳолат клубнинг бошқа ишлардаги молиялашида ва лицензиялаш жараёнида жиддий таъсир ўтказиши мумкин.

Олдинроқ УЕФА ва "Ювентус" жамоанинг Конференциялар лигасидан четлатилиши борасида келишиб олишгани борасида маълумотлар берилганди. Клуб ўз айбини тан олгани учун барча ишлар очиқ тарзда олиб борилган ва Италия судлари томонидан текширилган.

Январь ойида Турин клуби ўз капиталининг ўсиши рақамларини сохталаштиргани учун 15 очкодан мосуво қилинган, бироқ аппеляция билан очколар қайтариб олинганди. Бироқ кейинчалик яна тафтиш ишлари олиб борилган ва қинғирликлар аниқланганидан кейин 10 очко олиб ташланганди. Шу сабабли жамоа мавсумни 7-ўринда тугатиб, Конференциялар лигасида иштирок этиши керак бўлганди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика