“Бир футболчи тарихи”. МЮда танилган нидерландиялик Тимоти ҳақида
15 янв 2021 12:18
Новости
“Бир футболчи тарихи”. МЮда танилган нидерландиялик Тимоти ҳақида
Тимоти Фосу-Менса – менга россиялик эстрада юлдузи Тиматининг исмини эслатиб юборган. Чап қанот ҳимоячиси сифатида таниган бу футболчи 13 январь куни “Байер” жамоаси сафига бориб қўшилди. Бугун биз айнан шу чарм тўп устаси билан танишамиз.
Тимоти Фосу-Менса – ким ўзи у?
Қаҳрамонимиз Голландиянинг пойтахти Амстердам шаҳрида Ганадан келган муҳожирлар оиласида 1998 йилнинг 2 январь куни туғилди. Ёшлигиданоқ футболга бўлган қизиқиши ортган Тимоти “Аякс” футбол академияси битирувчиси ҳисобланади. 2014 йилнинг сентябрь ойида “Манчестер Юнайтед” сафига кўчиб ўтди. Футболчи ўша вақтда 16 ёшда эди.
Клублардаги фаолияти ҳақида
“Аякс” академиясида ўйнаган кезлари асосан марказий ҳимоячи сифатида майдонда ҳаракат қилган Фосу-Менса МЮга ўтгандан сўнг жамоанинг турли ёшдаги жамоаларида нафақат марказий ҳимоя, балки қанот ҳимоясида, ҳатто марказий ярим ҳимоячи позицияларида ҳам ўйнаган. Ўша пайтларданоқ жисмоний куч ва яхши тезлиги билан бошқа тенгдошларидан ажралиб турган.
“Манчестер Юнайтед” сафидаги дастлабки ўйинини 18 ёшида ўтказди. АПЛ доирасида “Арсенал” билан бўлган баҳсда чап қанот ҳимоячи сифатида майдонга чиқди. Ўша учрашувда жамоаси билан бирга ғалабага эришди (3:2). МЮ таркибида асосий таркиб футболчиси сифатида “Уотфорд” билан бўлган баҳсда марказий ҳимояда ҳаракат қилди. Ўша баҳс ҳам “қизил иблислар”нинг ғалабаси билан тугади. 2016 йилнинг октябрь ойида Тимоти манчестерликлар билан 2020 йилнинг июнига қадар бўлган шартномани имзолади. Ўша мавсумда футболчи 24-рақам остида майдонга тушди.
Бироқ шундай бўлса-да, асосий таркибда ҳа деганда ўйинларда қатнашавермасди. 2017 йилнинг 10 август куни АПЛнинг бошқа бир жамоаси – “Кристал Пэлас”га ижарага берилди. Дебют ўйинини 2 кун ўтгач – 12 августда “Хаддерсфилд” жамоасига қарши ўйинда ўтказди. Бироқ ўша ўйинда жамоа 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Мавсум сўнггида клуб 11-ўринни эгаллади. Тимоти “Кристал Пэлас”да ўша мавсум 28 ўйинда майдонга тушди ва 2 та сариқ карточка ишлаб олди.
Фосу-Менса “Манчестер Юнайтед”га қайтиб ўз ўрнини топмоқчи бўлди, бироқ АПЛнинг бошқа бир жамоаси – “Фулхэм” клубига ижарага бериб юборилди. У ердаги дебют баҳси “Тоттенхэм”га қарши ўйинда бўлиб ўтди ва майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
2019 йилнинг 13 апрель куни эса футболчи тиззасидан олган оғир жароҳатидан кейин МЮ сафига қайтди. Шундан сўнг берган интервюсида футболчи жароаҳати ҳақида ҳам тўхталиб ўтган: “Бу, албатта, руҳий жиҳатдан қийин бўлган. Мен футбол ўйнашни яхши кўраман, аммо бу ўйиннинг бир қисмидир. Сиз бошидан кучли бўлишингиз керак. Ахир бу жисмоний спорт, шунинг учун бу нарсалар содир бўлиши мумкин”.
Қайтганидан кейин эса 2020 йилнинг 16 июль куни “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда майдонга тушди. Футболчининг Уле Гуннар Сульшер билан муносабати ёмон бўлмаган. Интервьюларидан бирида “Албатта, мен кўрган нарса Уле - бу ажойиб менежер. Унинг энергияси жуда яхши ва ҳар сафар ўйинга борганимда, мен уни инсон сифатида ҳам, менежер сифатида ҳам яхши кўраман. Мен у учун ўйнашни хоҳлардим. Сиз у учун борингизни беришни хоҳлайсиз” – деган фикрларни айтган эди.
13 январь куни футболчи Германияга – “Байер” жамоаси сафига бориб қўшилди.
Терма жамоадаги фаолияти ҳақида
Қаҳрамонимиз Голландиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнади. U-15, U-16, U-17, U-19 ва U-21 жамоаларида ҳаракат қилди. Голландиянинг асосий терма жамоаси таркибига эса 2016 йилнинг май ойида чақирилди. 2017 йилда эса ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига ҳам таклиф олди. Термадаги дебютини эса 2017 йилнинг август ойида Франция билан бўлган учрашувда нишонлади.
Тимоти Фосу-Менса ижтимоий тармоқларда
Футболчи ижтимоий тармоқларда фаол. Твиттер саҳифасида асосан ўзининг машғулот ўтказаётгани, мухлислари, ҳамкасбларининг ҳаракатлари-ю, жамоасининг тармоқларини кузатиб, улашиб боради.
Getting the legs moving #MUFC pic.twitter.com/OfATYYsJl0
— Manchester United (@ManUtd) February 11, 2020
Werk pic.twitter.com/7M0b4gKKqT
— Timothy fosu-mensah (@tfosumensah) February 26, 2020
Forever in my heart.. the staff, the players, the fans! Thankyou for everything @ManUtd #mufc #ggmu pic.twitter.com/CdMwfNHSTL
— Timothy fosu-mensah (@tfosumensah) January 13, 2021
Инстаграм тармоғида ҳам асосан шундай. Бир расмида Сеск Фабрегас билан плейстейшн ўйнаётганида тушган расмини ҳам кўришимиз мумкин.
Тимоти иқтидорли футболчи. Бу йили 23 ёшни қарши олган йигит фаолиятидаги тўртинчи жамоаси сафига бориб қўшилди. Германия унинг учун бор маҳоратини кўрсата оладиган жой бўлсин деб қоламиз.
Оғабек Самисов тайёрлади
Комментарии