RU

Последние новости

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  6 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

Биласизми? Роналдиньо матбуот анжуманидаги хатоси учун йиллик 760 минг доллар даромаддан маҳрум бўлган Новости

Биласизми? Роналдиньо матбуот анжуманидаги хатоси учун йиллик 760 минг доллар даромаддан маҳрум бўлган

Роналдиньо 2012 йил "Атлетико Минейро" билан шартнома имзолаганидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.

2012 йил июль ойининг унутилмас кунида журналистлар билан суҳбатлашар экан, ўша пайтдаги Coca Cola элчиси Роналдиньо катта миқдорда пул тўлайдиган компанияни жиддий ўйлантирадиган ҳаракат амалга оширди.

"Барселона"нинг собиқ плеймейкери Бразилиянинг "Атлетико Минеиро" клубига ўтганига атиги бир неча кун бўлгач, футболчи ОАВ вакиллари билан учрашди.

Ўшанда Роналдинога Coca Cola ҳомийлик қилаётганди. Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи 2014 йилга қадар амал қиладиган келишувга биноан йилига 760 000 АҚШ доллари ишлаб олиши кўзда тутилганди.

Буларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, унинг матбуот анжумани чоғида Coca Cola'нинг асосий рақобатчиларидан бири бўлган Pepsi қадоғи ёнига ўтириш қарори унинг ичимликлар бренди билан муносабатида ҳал қилувчи омил бўлди.

Ўша пайтда Pepsi "Атлетико Менийро"га  ҳомийлик қиларди ва компания маҳсулоти матбуот анжуманларида столларга қўйилади.

Аммо Роналдиньо интервью чоғида Pepsi идишларининг биридан ҳўплаган ва бу тезда миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлган.

Орадан бир неча кун ўтиб Coca Cola компаниясининг маркетинг бўйича бошлиғи Марсело Понтес Бразилиянинг "O Estado de Sao Paulo" газетасига берган интервьюсида шундай деди: "Футболчининг бир бутилка Pepsi билан майдонга тушиши туянинг белини сомон билан синдиришдек гап". У қўшимча қилди: "Ҳомийлигимиз шармандали бўлиб қолди."

Coca Cola ҳам воқеа юзасидан баёнот берди: “Coca Cola Роналдиньонинг шуҳрати ва қадр-қимматини тан олади. Бироқ сўнгги воқеалар туфайли ҳамкорликни давом эттириш имконсиз бўлиб қолди”.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика