RU

Последние новости

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  16 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  8 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради Новости

Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради

15 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида БААга қарши ўйин ўтказади.

ОФК мазкур учрашувга хитойлик Ма Нинг бошчилигидаги ҳакамларни тайинлаган. Бу ҳакам январь ойида Қатарда ўтган Осиё кубоги финал учрашувини бошқарган ва Қатар фойдасига 3та пенальти белгилаган эди. Финалдан кейин ижтимоий тармоқларда Акрам Афиф ва бош ҳакам турли мэмлар қаҳрамонига айланган эди.

45 ёшли Ма Нинг фаолияти давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинларда бош ҳакам бўлмаган экан. Лекин клубларимиз иштирокидаги бир қатор учрашувларда ишлашга эришган:

"Пахтакор" - "Ал Таавон" (С.Арабистони) 5:4
"Насаф" - "Ал Садд" (Қатар) 3:1
"Локомотив" - "Ал Райан" (Қатар) 3:2
"Пахтакор" - "Ал Жазира" (БАА) 3:0
"Зоб Оҳан" (Эрон) - "Бунёдкор" 5:2
"Насаф" - "Ал Аҳли" (С.Арабистони) 2:1
"Фулад" (Эрон) - "Локомотив" 1:0


Маълумот учун, бу ҳакам 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё кубоги финали доирасидаги Ўзбекистон - Вьетнам (ўша машҳур қор жанги) учрашувида бош ҳакам бўлиши керак эди. Аммо соғлиги туфайли захира ҳаками вазифасини бажарган. Баъзи манбаларда Ма Нинг ўша учрашув бош ҳаками бўлган деб ёзилган аммо видеолардан кўриш мумкинки учрашувни ўмонлик ҳакам Аҳмад Ал Каф бошқарган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика