RU

Последние новости

15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  6 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  6 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1

Биласизми? Олий лигада ўз уйида ютқазмаган фақат битта жамоа қолди Новости

Биласизми? Олий лигада ўз уйида ютқазмаган фақат битта жамоа қолди

Бу йилги олий лиганинг 22-турига келиб ўз майдонида мағлуб бўлмаган фақат бир жамоа қолди.

Бу - наманганлик мухлисларнинг севимли жамоаси "Навбаҳор". "Навбаҳор" шу пайтгача ўз уйида 11та учрашув ўтказиб, биронтасида мағлуб бўлмади ва олти ғалаба, беш дурангни қўлга киритди. Тўплар нисбати 16-10. "Навбаҳор" уй ўйинларида ҳозирча 23 очколик бўлган. 

Бунгача "Локомотив" билан "Олмалиқ" ҳам уйда мағлубиятга учрамасдан келаётганди, бироқ "Локо" "Пахтакор"га ютқазиб қўйган бўлса, "Олмалиқ" ўзида "Пахтакор"дан енгилган "Локо"га мағлуб бўлди. Натижада биргина "Навбаҳор" қолди. 

Рақамларга қарайдиган бўлсак, ўз майдонидаги учрашувларда фақат бир мартадан мағлуб бўлган жамоалар сони олтитани ташкил этяпти. Булар - "Локомотив", "Насаф", "Бунёдкор", "Машъал", "Олмалиқ" ва "Қизилқум". Хўш, бу жамоалар қайси турда кимга ютқазиб қўйишган? 

"Локомотив": 22-тур, "Пахтакор"га (0:1).
"Насаф": 18-тур, "Бунёдкор"га (0:1). 
"Бунёдкор": 5-тур, "Қизилқум"га (0:1). 
"Машъал": 1-тур, "Локомотив"га (0:1). 
"Олмалиқ": 19-тур, "Локомотив"га (1:3). 
"Қизилқум": 4-тур, "Бухоро"га (0:1).


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика