RU

Последние новости

21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  2 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  2 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  2 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  12 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  12 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  10

Биласизми? Миржалол Қосимов бугун "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида олий лигада 120-ўйинини ўтказади Новости

Биласизми? Миржалол Қосимов бугун "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида олий лигада 120-ўйинини ўтказади

Ва ниҳоят 3 йил-у бир ойлик танаффусдан сўнг Миржалол Қосимов яна "Бунёдкор"га қайтди.

Аввалги бош мураббий Сергей Лушан ўрнини эгаллаган Миржалол Қўшоқович бугун ўз қайтишини "Шўртан"га қарши баҳс билан бошлайди.

Ғузордаги баҳс соат 18:00да старт олади. Бу ўйиннинг қизиқ томони шундаки, Қосимов қадрдон жамоасига қайтишини қандай натижа билан бошлайди? Бундан ташқари, Миржалол Қосимов бугун "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида олий лигада 120-ўйинини ўтказади. Қуйида статистикага мурожаат қиламиз.



Қосимовнинг "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида олий лигадаги ўйинлари:

2007 й. 1 ўйин (1 ғалаба)
2008 й. 20 ўйин (17 ғалаба)
2009 й. Ишламаган
2010 й. 17 ўйин (13 ғалаба)
2011 й. 26 ўйин (19 ғалаба)
2012 й. 26 ўйин (17 ғалаба)
2013 й. 26 ўйин (19 ғалаба)
2014 й. 3 ўйин (2 ғалаба)
2015 й. Ишламаган
2016 й. Ишламаган

Демак, шунда жами 119та ўйин келиб чиқяпти ва шундан 79тасида Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган. Мабодо бугун "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб этгудек бўлса, бу 80-ғалаба бўлади.



Миржалол Қосимов "Бунёдкор"даги аввалги фаолияти давомида тўрт марта Ғузорда "Шўртан"га қарши жамоасини майдонга олиб тушган. Ана шу тўртта ўйиннинг иккитаси 0:0 ҳисоби билан якун топган ва бир мартадан томонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

2010 й. "Шўртан" - "Бунёдкор" 0:0
2011 й. "Шўртан" - "Бунёдкор" 1:0
2012 й. "Шўртан" - "Бунёдкор" 0:1
2013 й. "Шўртан" - "Бунёдкор" 0:0

Бугунги баҳс Қосимов учун "Шўртан"га қарши бешинчи ўйин бўлади ва аввалги беллашувлардаги натижаларни юқорида келтириб ўтдик. 2011 йил "Шўртан" ғалаба қозонган ўйинда Александр Мерзляков, орадан бир йил ўтиб "Бунёдкор" зафар қучган баҳсда Баҳодир Пардаев гол муаллифи бўлган. Хўш, бугунги тўқнашув қандай кечади-ю, қандай ҳисоб билан якунланади? Буни албатта ўйиндан сўнг билиб оламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика