RU

Последние новости

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  11 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  8 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

“Бешиктош” мухлислари Кариусдан норози эканликларини намойиш этишди Новости

“Бешиктош” мухлислари Кариусдан норози эканликларини намойиш этишди

Туркия кубоги 1/8 финалида ўрин олган “Бешиктош” – “ББ Эрзумспор” учрашуви вақтида “Бешиктош” клуби мухлислари жамоа дарвозабони Лорис Кариусдан норизо эканликларини билдириб қўйишди.

Истанбуллик мухлислар Кариус ҳар сафар тўп билан муомала қилганда ҳуштакбозлик уюштириб, дарвозабонга ишонмасликларини шу тариқа намоён этишди. Учрашув 3:2 ҳисобида “ББ Эрзумспор” фойдасига якунланди.

Мазкур жамоалар ўртасидаги илк беллашувда ҳам худди шундай ҳисобда пастки дивизионда иштирок этувчи “ББ Эрзумспор” клуби ғалаба қозонган эди. Шу тариқа “Бешиктош” мамлакат кубоги баҳсларини тарк этди.

Кариус 2018 йил ёзидан буён ижара асосида “Бешиктош” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 26 ёшли немис футболчиси ҳуқуқий жиҳатдан “Ливерпул”га тегишли. Клублар ўртасидаги келишув жорий мавсум сўнггига қадар амалда бўлади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика