RU

Последние новости

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  380 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  1 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

Берти Фогтс: "Футболчиларимни ОАВ орқали танқид қилмайман" Новости

Берти Фогтс: "Футболчиларимни ОАВ орқали танқид қилмайман"

Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийи Берти Фогтс Ўзбекистон билан бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Учрашувда қайси футболчининг ҳаракатидан қониқдингиз?
-Мени яратилган вазиятлардан кўнглим тўлди фақат.

-Биринчи бўлимда Назаров кўп хатога йўқ қўйди. Уни ўрнига бошқа футболчини туширишни имкони йўқ эдими?

-Бизни Россия билан бўладиган ўйинимиз бор. Мен футболчиларни синаб кўраман, аммо ОАВ орқали танқид қилмайман. Мен уларни юзига айтаман. Назаровга 90 дақиқа имкон бердим. Унинг ҳаракатларини кўришни истагандим.

-Ўзбекистоннинг иккинчи таркибини мағлуб эта олмадингиз. Бу ўйин билан европада нимани кўрсатмоқчисиз?
-Мени вазифам - кучли жамоани шакллантириш. Мени ишим кимгадир ниманидир кўрсатиш эмас.

-Россияга қарши ўйинда "Карабах" футболчиларини синаб красизми? Ёки "Нефтчи" жамоаси футболчиларига имкон берасизми?
-Ҳар иккала жамоа футболчиларини синаб кўраман. Лекин асосий таркибд кимлар ўйнашини аниқ айта олмайман. Бугун ўйнаган футболчиларни кўпчилигида тажриба етишмасди. Лекин майдонда "Нефтчи" ёки "Карабах" футболчиларининг йўқлиги сезилмади.

-Бугун тўрт футболчи мадҳияни айтишди. Қолган етти нафари эса жим ўтиришди.
-Мен ҳеч қачон мадҳияни айтмаганман. Ҳар ким ўзи учун ўзи ҳал этади. Германия терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди. Беш киши эса мадҳияни айтмаганди. Нима бу мени ёмон одам қиладими?

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика