Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин
08 июн 2025 17:38
Новости
Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин
"Манчестер Сити"нинг португалиялик хавбеки Бернарду Силва ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
Журналист Санти Унанинг ёзишича, "Ал Ҳилол" португалияликни ўз рўйхатига киритган. Қайд этилишича, ҳозирча саудияликлар Силва бўйича "шаҳарликлар"га расмий таклиф билан чиқмаган.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда 49 та ўйин ўтказиб, уларда бешта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Португалияликнинг инглиз гранди билан меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt Бернарду Силвани 38 млн еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии