Breaking news. Сергей Ковшов - "Нефтчи" бош мураббийи
26 янв 2018 20:26
Новости
Breaking news. Сергей Ковшов - "Нефтчи" бош мураббийи
Бугун Фарғона вилояти ҳокимиятида вилоят футбол ассоциацияси ходимлари, вилоятдаги профессионал футбол клублари раҳбарлари ҳамда мураббийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Кун тартибидан ўрин олган асосий масала, вилоятнинг бош жамоаси "Нефтчи" жамоасига янги раҳбарият ва бош мураббийни тайинлаш бўлди.
Айтишларича эндиликда "Нефтчи" клуби натижаларига бош мураббий Сергей Ковшов жавобгар сифатида тайинланган. Унга Абдумалик Ҳакимов, Баҳром Ҳайдаров, Илҳом Зайлобиддинов ва Ҳислат Чилматов ёрдам берадиган бўлди.
Таркибга ҳам "Цементчи" футболчилари ёппасига кўчиб ўтиши кутилмоқда. Шу боис Қувасой жамоасининг кейинги тақдири сўроқ остида турибди. Эртага клуб раиси ва янги мураббийлар штаби жамоага таништирилиб, расман эълон қилинади.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии