Бенземанинг собиқ агенти: "Карим "Лион"га қайтади деб ҳисоблайман, клуб унинг юрагида"
26 янв 2021 16:38
Новости
Бенземанинг собиқ агенти: "Карим "Лион"га қайтади деб ҳисоблайман, клуб унинг юрагида"
"Реал" форварди Карим Бенземанинг собиқ агенти Карим Жазири ўйинчининг келажаги ҳақида гапирди.
"Карим Бензема "Лион"га қайтадими? Ҳа, мен юракдан у қайтади деб ҳисоблайман. У доим мен билан гаплашади ва "Лион"нинг барча ўйинларини кўради.
Бунинг устига у ҳеч қачон "Групама" стадиони ("Лион"нинг аренаси, Франциядаги Евро-2016 учун қурилган)да бўлмаган. У буни хоҳлаган бўлар эди, "Лион" - унинг юрагида", - дейди Жазири.
Бензема 2004-2009 йиллар давомида "Лион"да ўйнаган, шундан сўнг "Реал"га йўл олган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии