RU

Последние новости

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  2 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  14 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12

Бензема ва Нуну Эшпириту Санту жанжалининг тафсилоти ошкор бўлди Новости

Бензема ва Нуну Эшпириту Санту жанжалининг тафсилоти ошкор бўлди

Эслатиб ўтамиз, куни кеча "Ал Иттиҳод" бош мураббийи ўз лавозимини тарк этди.

"Ал Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема ОЧЛнинг 4-турида "Эйр Форс"га мағлуб бўлганидан сўнг кийиниш хонасида жамоанинг собиқ бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту билан жанжаллашди.

"Ал Риёд" нашрининг хабарига кўра, Санту ўйиндан кейин Бенземани қаттиқ танқид қилган ва унга шундай сўзларни айтган:

"Сен ажойиб ўйинчисан, бироқ рақибга босим ўтказишда дангасалик қиляпсан".

Бенземанинг бу сўзлардан жаҳли чиқиб, шундай жавоб берган: 

"Сиз ёлғиз мен билан эмас, бутун жамоа билан гаплашинг".

Бундай португалиялик мутахассис ғазабланган:

"Сен барча футболчилар ва жамоа учун намунасан. Сен жамоа сардорисан, шундай экан, барчага ўрнак бўлишинг лозим".

Шу тариқа давом этган баҳслашувни тинчлантириш учун техник штаб аъзолари ва футболчилар аралашган.

Маълумотларга кўра, франциялик юлдуз бош мураббийлик лавозимига ҳамюрти Лоран Бланнинг келишини истамоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика