Бензема - ПСЖга қарши ўйин ҳақида: "Яққол фаворит йўқ"
14 фев 2022 23:08
Новости
Бензема - ПСЖга қарши ўйин ҳақида: "Яққол фаворит йўқ"
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ЕЧЛ 1/8 финали доирасида ПСЖга қарши ўйин ҳақида гапирди.
"Яққол фақорит йўқ. Бугунги футболда олдиндан бир нима деб бўлмайди. Бугунги футболнинг фаворити йўқ. Бугун ғалабага эришиб, финалга чиқишинг мумкин. Аммо у ерда ҳам сени камида 90 дақиқа кутиб турган бўлади. Баъзида кучлилар ҳам ютавермайди.
Балки ғалабага эришармиз. Яхши ўйин ўтказиш учун шу ерга келдик. 100 фоиз кучни майдонга ташлаш ва нималарга қодирлигимизни кўрсатишимиз керак. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Машғулот қилаверайчи, мураббийларнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қиламан.
Бу ерга жамоага ёрдам бериш учун келдим. Агарда шундай бўлмаганида "Реал"да ўйнамасдим. Эътиборни тезроқ жароҳатдан фориғ бўлишга қаратиш керак. Аммо уни чуқурлаштириб, жамоанинг ҳолатини қийинлаштирмаслик ҳам лозим", - деди Бензема.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии