RU

Последние новости

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  0 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  1 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  5 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  28 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  9 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  224 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

Бензема бир неча йилдан бери қўлида боғич билан ўйнайди. Сабабини биласизми?! Новости

Бензема бир неча йилдан бери қўлида боғич билан ўйнайди. Сабабини биласизми?!

Келинг, бугун Карим нима учун қўлини боғлаб олиши ҳақида гаплашамиз.

Айни дамда Карим Бензема дунёнинг энг яхши футболчиси. Обрўли нашрлар "Олтин тўп" учун овоз бериш жараёнида французга биринчи ўринни беришмоқда. Ҳа, унинг самарадорлиги шунчаки ажойиб. Лекин Бенземанинг анча вақтдан бери кўпчилик кўникиб улгурган ўзига хос бир жиҳати бор. У бир неча йилдан буён қўлига боғич боғлаб майдонга тушади, бироқ ҳамма ҳам бунинг сабабини билмайди.

Россиялик журналист Николай Егоричев "championat.asia" учун махсус шу масалани ўрганиб чиқди. Олдиндан айтиб қўяйлик, бунинг бир неча сабаблари бор!


Барчаси нимадан бошланган?

2019 йилнинг январь ойида Карим Бензема "Бетис" ҳимоячиси Марк Бартрага урилиб кетиб, қўли билан ёмон йиқилиб тушади. Бунинг натижасида, французнинг ўнг жимжилоғи шикастланади ва ўйинни давом эттира олмаслигини билдиради. "Реал"нинг ўша пайтдаги устози Сантьяго Солари учрашувдан сўнг Бензема бармоғини синдириб олганини тасдиқлайди. Бироқ орадан олти кун ўтиб, Карим "Севилья"га қарши баҳсда майдонга тушади.



Ўшанда франциялик ҳужумчи фақатгина Испания Кубоги доирасидаги "Леганес"га қарши ўйинни ўтказиб юборган.

"Карим оғриққа қарамай, характер кўрсатиб, жамоаси манфаатини устун қўйди. Операция куни ҳали белгиланмади, бу ҳақида кейинроқ қарор қабул қилинади", — деган эди Солари.

Бенземанинг ўзи эса шундай фикр билдирган:

"Аввалига бармоғимга тош билан зарба беришгандек бўлди, кейин — худди уни кесиб ташлашгандек".


Нега Бензема операция қилдирмайди?

Бенземанинг жимжилоғи синди. "Реал"ни эса олдинда қийин баҳслар кутиб турарди: Испания Кубогида "Барселона", чемпионатда "Атлетико" ва Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида "Аякс". Шу туфайли Карим операцияни кейинроққа қолдирди.

Ўшандан буён Бензема қўлидаги ҳимоя тасмаси билан ҳаракатланади. Ҳар учрашув бошланишидан аввал форварднинг синган бармоғига махсус ҳимоя шинаси қўйилади ва бинт билан боғланади. Жимжилоқни номсиз бармоққа маҳкам бирлаштириб қўйишади. Ҳар гал бунга 20 дақиқа сарфланади, шина ва бандажнинг нархи — тахминан 40 евро. Бензема операциядан қочишга уринди ва шифокорлар билан маслаҳатлашди. Улар эса буни бошқа йўл билан даволашнинг иложи йўқлигини таъкидлашди. Бироқ Карим ҳамон операцияга рози эмас — жарроҳлик амалиёти сабаб футболчи икки ойга сафдан чиқиши мумкин. 2019/2020 йилги мавсум Бензема жамоага зарар етказмасдан операция қилдириши мумкин эди, чунки ўшанда коронавирус туфайли барча мусобақалар тўхтатилган эди. Бироқ Карим буни амалга оширмади. Афтидан, шундай юришга ўрганиб қолган шекилли...



Баъзилар, французнинг боғичи унга омад келтиради деб ҳисоблашади. Эҳтимол, бу фикр ҳам қайсидир маънода тўғридир?! Ахир ўша воқеадан сўнг Каримнинг ёшига қарамай, унинг самарадорлиги борган сари ошмоқда...


2017/2018 йилги мавсум: 47 ўйин, 12 гол, 11 ассист;
2018/2019 йилги мавсум*: 53 ўйин, 30 гол, 11 ассист;
2019/2020 йилги мавсум: 48 ўйин, 27 гол, 11 ассист;
2020/2021 йилги мавсум: 46 ўйин, 30 гол, 9 ассист;
2021/2022 йилги мавсум*: 41 ўйин, 41 гол, 13 ассист.

*2018/2019 йилги мавсумда Карим Бенземанинг бармоғи синган. 2021/2022 ҳали тугамади...


Карим — боғич билан ўйнаётган биринчи футболчи эмас

Боғич Карим Бенземанинг "фишка"сига айланди. Қизиғи шундаки, ўз даврида Жейми Варди шунга ўхшаш боғич тақиб юрган — 2015 йил сентябрда "Астон Вилла"га қарши баҳсда билаги синади. Ҳозир "Лестер" форварди ҳеч қандай боғич тақмайди.



Аммо Луис Суарес ҳам худди Бенземадек сабаб билан қўлига боғич боғлайди, шекилли. "Ливерпуль" сафидаги учрашувлардан бирида билак суяги дарз кетади. Шундан кейин қўлидагини қолдириб, ўйнашда давом этади.



"Биз, футболчилар, жуда иримчимиз", — тушунтиради Суарес.


Николай Егоричев "championat.asia" учун махсус

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика