Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин
13 ноя 20:02
Новости
Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин
Июнь ойида ижтимоий тармоқларда "Тоттенхэм"нинг уругвайлик ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур иштирокидаги видеоролик кенг тарқалди.
Видеода телебошловчи спортчидан жамоадошининг футболкасини сўрайди.
"Сонни? Бу Соннининг амакиваччасининг ҳам футболкаси бўлиши мумкин. Улар барибир бир хилку", – деб жавоб берган Родриго.
Кейинроқ Бентанкур ижтимоий тармоқда Сон Хён Миндан узр сўраган.
Англия футбол ассоциацияси (FA) Бентанкурга миллатчилик ёки ирқчиликка оид "ҳақоратли сўзлардан" ёки "ҳаракатлардан" фойдаланиш бўйича айблов эълон қилган.
Манбанинг маълум қилишича, уругвайлик футболчи узоқ муддатга четлатилади. Қатор манбаларнинг ёзишича, гап 7 ўйинга дисквалификация ҳақида кетмоқда, лекин аниқ рақам ҳозирча тасдиқланмаган.
Комментарии