Беннасер учун мавсум якунланди
11 мая 2023 23:27
Новости
Беннасер учун мавсум якунланди
“Милан” ярим ҳимоячиси Исмоил Беннасер 2022/2023 йилги мавсум бошқа ўйнамайди.
Хабарларга кўра, 25 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинади ва камида уч ойни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Беннасер чоршанба оқшомида Чемпионлар лигаси ярим финалида "Интер"га қарши ўйинда жароҳат олган эди. Жазоирлик ўйинчи биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Исмоил Беннасер 2022/2023 йилги мавсум “Милан” сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва иккита самарали узатма амалга оширди.
"Милан" навбатдаги ўйинни 13 май куни сафарда "Специя"га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии