“Бенфика” кутилмаганда ютқазди ва “Порту”га етиб олиш имкониятини йўққа чиқарди
29 апр 2018 07:49
Новости
“Бенфика” кутилмаганда ютқазди ва “Порту”га етиб олиш имкониятини йўққа чиқарди
Лиссабоннинг “Бенфика” клуби Португалия чемпионатининг 32-турида кутилмаганда “Тонделе” жамоасига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бу билан “Бенфика” пешқадам “Порту”дан ўзиб кетиш имкониятини йўққа чиқарди. “Порту” ҳисобида битта захира ўйини билан турнир жадвалида 79 очко билан карвонбошилик қиляпти. “Бенфика” 77 очко билан иккинчи ўринда қолди.
Боз устига “Спортинг” клуби “Бенфика”га етиб олди. Лиссабон жамоаси бу турда 89-дақиқада Бруно Фернандеш томонидан киритилган гол эвазига меҳмонда “Портимоненсе” клубини мағлуб (2:1) этди. Кейинги турда “Спортинг” ўз майдонида айнан “Бенфика”ни қабул қилади. Ушбу ўйинда ЕЧЛ йўлланмасини тақдири ҳал бўлади.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии