Бьелса - "Арсенал" билан ўйинда дуранг ҳақида: "Жуда ҳам хафаман"
23 ноя 2020 10:53
Новости
Бьелса - "Арсенал" билан ўйинда дуранг ҳақида: "Жуда ҳам хафаман"
"Лидс" бош мураббийи Марсело Бьелса АПЛнинг 9-тури доирасида "Арсенал" билан ўйинда қайд этилган дуранг ҳақида гапирди.
"Жуда ҳам хафаман, ютишимиз керак эди. Хар хил йўллар билан хавфли ҳужумлар уюштирдик: қанотдан, узун паслар орқали, кичик паслар орқали, марказдан. Ушбу услублар орқали биз вазиятлар яратдик, бироқ гол ура олмадик.
Рафинья? У ёмон ўйин кўрсатмади. Бироқ уни ажратиб кўрсатадиган даражада яхши ҳам ўйнай олмади. У бизнинг ҳужумларимизга тезлик бера олди", - деди Бьелса.
АПЛнинг 9-туридан кейин "Лидс" турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии