"Беллингем майдонда жуда етук кўринади" — Клопп
26 дек 2022 12:57
Новости
"Беллингем майдонда жуда етук кўринади" — Клопп
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия терма жамоаси ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ мерсисайдликлар футболчига асосий даъвогарлардан бири экани хабар қилинганди.
"Беллингем – ажралиб турадиган ўйинчи, у Жаҳон чемпионатини ажойиб ўтказди. Жуд майдонда жуда етук кўринади, гўё у 19 эмас, 28 ёшда. Ҳамма унинг нималарга қодирлигини билади, лекин молиявий жиҳатдан қандай келишув бўлишини тасаввур ҳам қила олмайман", – деди Клопп.
Беллингем 2022/23 йилги мавсум Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 2022 йилги Жаҳон чемпионатида у Англия терма жамоаси сафида 5 та ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритди ва 1 та голли пас узатди.
Transfermarkt.com портали ярим ҳимоячининг трансфер қийматини 110 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии