RU

Последние новости

07:55Франция кубоги. ПСЖ мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.  0 07:51Германия кубоги. Амалдаги чемпион 3-лига вакилига мағлуб бўлиб, финалдан маҳрум бўлди  0 07:39Бугун «Пахтакор» «Машъал»ни қабул қилади  1 03:20"Реал Мадрид" "Бернабеу"даги 120 дақиқалик триллерда ўзига керакли ҳисобни қайд этиб, Испания кубоги финалига йўл олди!  65 02:10АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Фулхэм"ни мағлубиятга учратди  1 02:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Ноттингем"га мағлуб бўлди  11 00:45"Реал"га қарши ўйинга бир ҳафта қолганда "Арсенал"нинг асосий марказий ҳимоячиси жароҳат олди  2 00:10АПЛнинг 32-туридан бошлаб офсайд аниқлашнинг ярим автомат тизими ишга тушади  0 23:30Уокер танаффус пайтида Фелишга қарата: "Бу ерда ҳеч ким Месси эмас, пас бер"  8 22:15Пролиганинг илк турида ишловчи расмийлар номи аниқ  2 21:50Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган?  3 21:21Cуперлига учинчи тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  11 20:58Суперлига. “Нефтчи” — “Навбаҳор” ва тўртинчи турнинг бошқа ўйинларида ишлайдиган расмийлар номи маълум  6 20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди  5 20:14Суперлига. “Пахтакор” — “Машъал” учрашувида қайси ҳакамлар ишлайди?  0

Беллингем билан интервью: "Янги жамоа танлашда ҳеч қачон пул ҳақида ўйламаганман" Новости

Беллингем билан интервью: "Янги жамоа танлашда ҳеч қачон пул ҳақида ўйламаганман"

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем янги жамоаси ҳақида фикр билдирди.

19 ёшли ярим ҳимоячи мадридликлар футболчиси сифатида расман таништирилди.

Тақдимот давомида Беллингем футбол тарихидаги энг буюк клубга қўшилишини ҳаёти давомидаги энг фахрли куни деб атади.

Шунингдек, у қўшимча қилди: "Пул мен учун муҳим нарса эмас. Бундай қарорлар қабул қилишда пул ҳақида умуман ўйламайман. Мен футболга бўлган муҳаббатим учун ўйнайман. 

"Боруссия Дортмунддан илиқ хотиралар қолди. Мен клубдагилар билан гаплашдим ва ўз қароримни айтдим. 

Бошқа жамоаларни яхши ёки ёмон дея олмайман. Мен учун энг яхшиси — "Реал Мадрид".

Мадрид клуби ҳар йили совринларга қўлга киритишга лойиқ. Бунда мен ўз ёрдамимни бермоқчиман.

"Манчестер Сити" ажойиб мавсум ўтказди, аммо бу бизга кейинги мавсум учун янада кўпроқ куч беради. 

Мен бу ерга шунчаки клубнинг қудратлилиги учун келганим йўқ, балки ўзимни жамоанинг бир бўлаги сифатида кўряпман. 

"Реал Мадрид" сафига қўшилишимга 2022 йилги финал ҳам таъсир ўтказган. Мен финалда бўлганман, ўшанда "Қироллик клуби" "Ливерпул"ни мағлуб этганди.

Трансфер суммаси миқдорининг катталиги мени ташвишлантирмайди. Бундай ҳисоб-китобларга қизиқмайман.

Бу ерга келишимдан мақсад — совринлар қўлга киритиш ҳамда "Реал Мадрид"га дунёнинг энг яхши жамоаси бўлиб қолишида ёрдам бериш.

Мен футболчиман, ҳуқуқшунос ёки ҳисобчи эмасман.

Ҳарри Кейнннг "Реал"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга келсак, бунга изоҳ бера олмайман.

У жаҳон даражасидаги ўйинчи, терма жамоамиз сардори. Мен уни футболчи ва шахс сифатида ҳурмат қиламан. Аммо трансфер борасида нимадир дея олмайман.

Килиан Мбаппе билан бирга ўйнашни хоҳлармидим? Буни ким ҳам истамайди?!

Кўп интервьюларимда Зиданга ҳавас қилишимни айтганман. 5-рақам клубдаги алмаштириб бўлмас рақам саналади. Мен у билан бир хил бўлишга интилмайман, шунчаки, Жуд бўлиб қолишга ҳаракат қиламан. Бу рақамни танлаганима эса унинг буюклигига ҳурматимдир.

Олдинги 22-рақамга келсак, у мен учун катта маънога эга ҳисобланади. Келажакда нима бўлишини вақт кўрсатади, ҳозирда ушбу рақамли либосни кийиш шарафига мушарраф бўлганимдан бахтиёрман.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика