RU

Последние новости

21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  53 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  8 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  7 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  3 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3

Бельгиялик "аристократ" - Эден Азар! Новости

Бельгиялик "аристократ" - Эден Азар!

Бугун туғилган кунини нишонлаётган Эден Азар ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.


Эден Азар - 1991 йилнинг 7 январида Бельгиянинг Ла-Лувьер шаҳрида туғилган. Бельгия терма жамоаси сардори, "Челси" футболчиси. Ҳужумкор ярим ҳимоячи.

У ўзининг дриблинглари, ижодкорлиги ва тезлиги орқали ўйинни тезда ўзгартириб юбора оладиган футболчи. ОАВда уни тез-тез Месси ва Роналдуга таққослаб туришади.

Эден Азарнинг отаси ҳам ўз вақтида футболчи бўлган ва маҳаллий "Ройял Стад Браинуа" ва "Тюбиз" жамоаларида ўйнаган.

Қаҳрамонимиз 2005 йилда Францияга кўчиб ўтганидан сўнг "Лилль" аъзосига айланади. 2007 йилнинг ноябрида жамоанинг асосий таркибида майдонга тушади. Асосий жамоадаги илк мавсумида у чемпионатнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилади. Азар бундай эътирофга сазовор бўлган илк француз бўлмаган футболчи эди. Келаси мавсумда ҳам у мана шу унвонни қўлга киритган. Шунингдек, чемпионат рамзий терма жамоасидан ўрин олган. У дебютидан сўнг Руди Гарсия қўл остидаги жамоанинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланиб бўлганди.

2010/11 йилги мавсумда эса "Лилль" билан "олтин дубль"ни амалга оширган.

2012 йилнинг июнида "Лилль"да ўтган 8 йилдан сўнг "Челси" сафига бориб қўшилади.

Азар илк маротаба Бельгия миллий терма жамоасидан чақирув олганида мамлакатнинг 17 ёшлилар терма жамоаси футболчиси ҳисобланарди. 2008 йилнинг 19 ноябрида (17 ёш 316 кун)  Люксембургга қарши ўйинда илк маротаба Бельгия терма жамоаси сафида майдонга тушган. Орадан 3 йил ўтиб, 2011 йилнинг 7 октябрида эса илк голини рақиб дарвозасига (Қозоғистон) киритган.



Шахсий ҳаёти

Эден Ла-Лувьерда туғилган бўлсада, Валлонияда ўсиб-улғаяди. Унинг отаси Тьерри ва онаси Катринлар ҳам футбол билан шуғулланардилар. Отаси Бельгия иккинчи дивизионининг "Лувьерос" жамоасида ўйнаган бўлса, онаси мамлакат биринчи дивизионининг аёллар жамоасида ҳужумчи позициясида ўйнарди. Улар спортчилик фаолиятини якунлаганларидан сўнг спорт профессорларига айланишади.

Эденнинг уч нафар укаси бор. Улар  футбол билан шуғулланадилар. Улардан бири Торган айни пайтда Мюнхеннинг "Боруссия" жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Эден ва унинг укаларида футболчи бўлиш учун етарли шароитлар бўлган.


Фаолиятининг бошланиши

Эден футболга илк қадамларини 4 ёшида "Ройял Стад Браинуа" сафида қўйган. Ўшанда уни мураббийларидан бири Азар ҳақида шундай деганди: "У мен ўргатишим мумкин бўлган барча нарсани билади". 8 ёшида эса у "Тюбиз"га кўчиб ўтади. 14 ёшида "Лилль" назарига тушади. Клуб раҳбарияти ва Эденнинг отаси ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг футболчига ёшлар шартномаси таклиф қилинади.


"Лилль"

2007 йилда эса "Лилль" футболчига профессионал шартнома таклиф қилади ва томонлар уч йиллик келишувга имзо чекадилар.

Азар бу орада қандай натижаларга эришгани ҳақида юқорида айтиб ўтдик.



2009/10 йилги омадли мавсумдан сўнг Эденнинг транфери ҳақида миш-мишлар пайдо бўла бошлади. Бироқ, клуб президенти Мишель Сейду футболчига "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", Интер", "Барселона" ва "Реал" каби жамоалардан қизиқиш борлигига қарамай, уни сотмасликка қарор қилади. Франция футболи афсоналаридан бири Зинедин Зиданнинг шаҳсан ўзи уни "Реал"га тавсия қилади: "Эден техник томонлама иқтидорли ва тезкор. Келажакда у юлдуз бўлади. Уни иккиланмасдан "Реал"га олган бўлардим", деганди ўшанда у.

2010/11 йилги мавсумда у жамоаси билан Франция чемпионлигини ва мамлакат кубогини қўлга киритади.


"Челси"

2012 йилнинг 4 июнида 21 ёшли футболчи "Челси" билан келишувга эришади ва клубда тиббий кўрикдан ўтади.

2012 йилнинг 12 августида у Англия Суперкубогида "аристократлар" сафида дебют қилади. Аммо, ўша ўйинда лондонликлар "Манчестер Сити"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйгандилар. АПЛ доирасидаги "Уиган"га қарши бўлиб ўтган дастлабки ўйинида у голли узатма муаллифига айланиш билан бирга, жамоасига пенальти ишлаб ҳам беради. Кейинги турда эса клуб сафидаги илк голини рақиб дарвозасига киритади. Ўша ўйинда лондонликларга "Ньюкасл" рақиб вазифасини бажарганди.

У ўзига ҳос натижа қайд этиб АПЛ тарихига кирган. Ярим ҳимоячи дастлабки учта ўйинида энг яхши футболчи бўлган.



Илк мавсумида "Челси" билан Европа Лигаси ғолибига айланган.

2014 ва 2015 йилларда "Челси"нинг энг яхши футболчиси деб топилади.

2015 йилда шунингдек АПЛнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган мукофот ҳам Азарга топширилади.

2012 йилдан бери "Челси" сафида 157 та ўйинда майдонга тушиб, 50 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.



Бельгия терма жамоаси либосида эса 76 маротаба майдонга тушиб, 17 маротаба гол киритишга муваффақ бўлган.


Эришган ютуқлари:


"Лилль"

Франция чемпиони: 2011

Франция кубоги соҳиби: 2011


"Челси"

Англия чемпиони: 2015

Футбол лигаси кубоги соҳиби: 2015

Европа лигаси ғолиби: 2013


Шахсий ютуқлари:

Франция чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси: 2009, 2010

Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси: 2011, 2012

Йил жамоаси аъзоси: 2010, 2011, 2012

Францияда ой футболчиси: 4 маротаба

"Браво" соврини соҳиби: 2011

"Челси"нинг энг яхши футболчиси: 2014, 2015

Англия чемпионатининг энг яхши футболчиси: 2015

"Челси"нинг мавсумдаги энг яхши голи: 1

АПЛда ой футболчиси: 1



Википедия маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика