RU

Последние новости

15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  5 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  6 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  11 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  8 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  2 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  6 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  13 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  7 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  42 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  23 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  28

Беларусь. "Энергетик-БГУ" бу гал йирик ҳисобда ютқазди Новости

Беларусь. "Энергетик-БГУ" бу гал йирик ҳисобда ютқазди

Беларусь чемпионатининг 6-тури доирасидаги "Неман" - "Энергетик-БГУ" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Неман – Энергетик-БГУ 3:0

«ЦСК Неман»

Гол: Кадимян (66), Забелин (72), Забелин (82).

Неман – Дударь, Васильев, Слабашевич (Лешко, 66), Стойкович, Кантария, Якимов, Легчилин, Кадимян, Забелин, Яцкевич (Марушич, 46), Рассадкин.

Энергетик-БГУ – Садовский, Юдчиц (Гирс, 66), Сокол, Шкурдюк, Свирепа, Мавату, Носко, Яхшибоев, Тве, Мусаханян, Атеменг (Умаров, 59).

Огоҳлантириш: Мусаханян (22), Тве (29), Слабашевич (35), Атеменг (54).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Бош ҳакам мезбонларнинг бурчак зарбасига имкон ҳам бермади. "Энергетик-БГУ" кетма-кет учинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди.

2 дақиқа қўшиб берилди.

90. Умаров чап қанотдан ажойиб тарзда тўпни ҳаволатиб марказга оширди. Аммо нега қулай нуқтада  Мавату зарба бермаганини тушуниш қийин.

88. Чап қанотдан узатилган тўпга Яхшибоев боши билан зарба бера олмади. Тўп унинг боши тепасидан ўтиб кетди. Жасур сакрагани ҳам йўқ.

86. Тўртинчи гол ҳам киритилганди. Бош билан берилган зарбадан кейин Садовский тўпни қайтарди, тўп дарвоза устунига тегиб, чизиққа борди. Стойкович эса бўш қолган дарвозага тўпни киритганди. Аммо у оффсайдда қолиб кетганди.

85. Забелиннинг зарбаси рикошет орқали дарвозанинг устига бориб тушди.

82. ГОЛ! Забелин қанотдан узатилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

81. "Энергетик-БГУ"нинг ўйини ҳам кайфияти ҳам тушиб кетди. Футболчилар тўпни ушлаб тура олишмаяпти.

78. Кантариянинг зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

75. ЗАРБАААААА!!!! ЭХХХХХ!!!! Умаров чап қанотда катта масофани босиб ўтди ва тўпни марказга Яхшибоевга узатди. Илк зарбани ҳимоячи қайтарди. Иккинчи зарбаси эса дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

74. Ёмғир ёғмоқда. Ҳа, баҳор ойида нималар бўлмайди дейсиз.

72. ГОЛ! Забелин гол урди. Қанотдан узатилган тўпга чиқишда дарвозабон хатоликка йўл қўйди. Забелин бўш қолган дарвозани ишғол қилди, 0:2! Аниқроғи 2:0!

70. ЗАРБААААААААААА!! Забелин жаримадан оширилган тўпга боши билан зарба йўллади. Бир қараганда тўпга ҳеч ким ета олмайдигандек эди. Аммо дарвозабон Садовскийдан супер сейв кўрдик. Ўйин жуда зўр кечмоқда.

66. ГОЛ! Кадимян бирга бир вазиятда тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди. "Энергетик-БГУ" мудофааси панд берди.

65. УХХХХХХХХХ!!!!!! Рассадкин БГУ посбони билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди, 100 фоизлик вазият эди бу. Юдчиц эса тўпни қайтариб юборди. Ҳимоячидан супер қутқарувчилик.

63. Умаров тўпни эгаллаб олиб, югуриб кетаётганди, уни йиқитишди. Яхшибоев тўпни эгаллаб олди ва секин зарба берди. Дарвозабон ушлаб олди.

61. Тве чап қанотдан ўткир бурчакдан тўпни марказга узатганди, аммо ҳимоячилар ҳавфни бартараф этишди.

60. Атеменг ўрнига Умаров ўйинга қўшилди.

58. Васильевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Садовский ушлаб олди.

56. Майдонга тушишга Шахбоз Умаров тайёрланмоқда.

53. ЗАРБААААААА!!! Яхшибоев ажойиб зарба йўллади!Тўп дарвозага кириб кетаётганди, дарвозабонгача тўпни ҳимоячи боши билан қайтариб юборди. Ажойиб зарба бўлганди!

52. Ажойиб вазият! "Энергетик-БГУ" дарвозанинг тўғрисидан, тахминан 25 метрлардан жарима зарбасини амалга оширади.

49. Яхшибоевнинг пасидан кейин Атеменг боши билан ноаниқ зарба йўллади.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлимга 1 дақиқа ҳам вақт қўшилмади.

45. Атеменгнинг қанотдан дарвоза ёнига узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

42. Яхшибоев тўп билан ҳаракатланиб, рақиб дарвозаси ёнигача келди. Стойкович эса подкати орқали тўпни бурчакка чиқариб юборди.

39. ЗАРБАААААААА!!!! Чап қанотдан узатилган ажойиб пасдан кейин Кадимян тахминан 5-6 метрлардан боши билан ноаниқ зарба йўллади. Ажойиб ва голга тортадиган вазият эди.

37. Жасур Яхшибоев тахминан 35 метрлардан жарима зарбасидан дарвозага зарба йўллади. Дарвозанинг устига 2-3та дарвоза қўйса ҳам тепадан ўтиб кетарди тўп.

34. Зарбаааааа!!! Носко марказда тўпни қабул қилиб олиб, икки рақибини алдаб ўтиб, зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига бориб тегди.

31. "Энергетик-БГУ" жуда кўп паслар орқали "Неман" жарима майдончасига кириб келди. Юдчиц эса тўпни рақиблари дарвозасига топшириб қўйди.

28. "Неман"да яна бир вазият. Ҳаволатиб узатилган тўпна Забелин боши билан зарба йўллади. Ноаниқ, шу билан бирга оффсайд ҳам қайд этилди.

25. "Неман" ҳужумга ўтди, жамоа футболчиси рақиблари жарима майдончаси ичида йиқилди, ҳакам бунга қарамади, кейинчалик "Неман"нинг бошқа футболчиси рақибини йиқитгани учун фол белгиланди.

23. ЗАРБАААААААААА!!!! Забелиндан ажойиб зарба, Садовскийдан супер сейв! Бироқ бу паллада ҳужумчи қоидани бузгани учун хуштак чалинди.

20. ЗАРБАААААААААААААААААА!!!! Яхшибоев бир рақибини 3 марта алдаб ўтди ва хаволатиб тўпни Носкога оширди. Носконинг боши билан берган зарбасини дарвозабон чизиқ устида қайтарди. Голга тортадиган иккинчи вазият ҳам БГУ томонидан амалга оширилди.

18. Носконинг зарбаси ноаниқ кетди.

16. ЗАРБАААААААААААА!!!! Яхшибоевнинг ҳаракатларидан кейин Носко тўпни қабул қилиб олди ва ўткир бурчакдан рақиблари постига зарба йўллади. Тўп устунга тегди. Қайтган тўпни Мавату қабул қилиб олди ва у ҳам зарба йўллади. Ноаниқ. Голга тортадиган илк вазият бўлди.

15. "Энергетик-БГУ" ҳужумга ўтмоқчи эди, бироқ Маватунинг паси кучли ва ноаниқ бўлди.

13. "Неман" кичик босим уюштирди. Бурчакдан узатилган зарбани ҳимоячилар қайтариб юборишди.

11. "Энергетик-БГУ" жуда фаол ўйнамоқда. Маватунинг ажойиб узатмасидан кейин Носко тўпни қабул қила олмади. Етмаганига қоидани ҳам бузди.

9. Ўтган 2 ўйиндаги мағлубиятдан кейин "Энергетик" бош мураббийи 3 нафар марказий ҳимоячини ўйинга ташлаган. Кўрамиз, бу қанчалик фойда бераркин.

8. Йўқ, у жуда ноқулай бўлса-да, зарба йўллади. Анчагина ноаниқ.

7. Мезбонлар сардори Алексей Лягчинин ўз жарима майдончаси ёнида Атеменгни йиқитди. Тўп ёнида Жасурбек Яхшибоев. У тўпни узатишга тайёрланмоқда. 

5. Кадимяннинг зарбасини Садовский ушлаб олди.

4. Носконинг зарбасини "Неман" посбони ушлаб олди.

2. Уххх!! "Энергетик" доимгидек ўйинни яхши бошлади. Узоқ масофага узатилган тўпни рақиб дарвозабони ўз жойини ташлаб чиққан ҳолда боши билан қайтариб юборди. Бироқ бўш қолган дарвозага БГУнинг бирорта футболчиси зарба йўллай олмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика