RU

Последние новости

14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  0 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47

Беларусь. "Энергетик-БГУ" пешқадам бўлиш имконини қўлдан чиқарган 14-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди? Новости

Беларусь. "Энергетик-БГУ" пешқадам бўлиш имконини қўлдан чиқарган 14-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди?

Беларусь чемпионати 14-турида пешқадамлар позициясида ўзгариш бўлмади.

БАТЭ ҳам, "Энергетик-БГУ" ҳам дуранг натижа қайд этди. "Динамо Минск" ўйини еврокубок сабаб қолдирилди. "Ислочь" эса бундан унумли фойдаланиб, "Витебск"ни мағлуб этди (2:0) ва 3-ўринга чиқиб олди.

Шаҳбоз Умаров Қозоғистонга, беларуслик мутахассис Сергеевич Седнев бошқарадиган "Ордабаси" клубига кетиши ҳали амалга ошмади. Бироқ ярим ҳимоячининг БАТЭдаги позицияси ўзгармаган. "Минск"га қарши баҳсда (2:2) 23 ёшли футболчи майдонга тушмади. Ўйинчининг кетиши вақтга боғлиқ. Гап-сўзларга қараганда, Умаров ўйнаган "10" рақамини клубнинг янги футболчиси — сербиялик Дамьян Достаничга беришган эмиш.



"Энергетик-БГУ" агар "Гомель"ни таслим қилганида, пешқадам бўлиб олиши мумкин эди. Аммо ўхшамади. Аслида "талабалар" рақибидан кучлироқ эди: дарвозага кўпроқ зарба беришди (14 — 9), дарвоза томон аниқ зарба кўп йўллашди (6 — 0), зарба билан якунланган ҳужумлар (13 — 8), голли вазиятлар кўпроқ яратишди (xG кўрсаткичи: 1.19 — 0.27). Бироқ ҳисоб очилмади: 0:0. 


Учрашувда 3та ўзбек футболчилари иштирок этди. Абдуқодир Ҳусанов 92 дақиқа ўйнади. Ҳимоячи навбатдаги сифатли ўйинини ўтказди. У тўпни рақибдан олиб қўйишда жуда яхши ҳаракатланди ва яккакурашнинг 67%ида устун келди. Бу — натижаси 100% бўлган Роман Папаригидан ташқари, жамоадаги футболчилар орасида энг яхши кўрсаткичдир. Аммо украиналикда бор йўғи 4та уриниш ва майдонга ўтказган 19 дақиқаси бор. Бундан ташқари, Ҳусанов 17 марта тўпни жамоасига қайтариб берди ва 5 бор тўпни илиб кетди. У биринчи кўрсаткич бўйича жамоада энг яхшиси бўлса, иккинчи натижага кўра, яхшилардан биридир. Шунингдек, ҳимоячи жарима зарбасидан ҳам дарвозага зарба йўллади. Ёмон чиқмади, аммо аниқлик етишмади.


Шохруҳбек Абдураҳмонов майдонда 73 дақиқа тер тўкди ва жамоаси сафида ТТҲ бўйича иккинчи натижани қайд этди (62). Бироқ уларнинг муваффақиятлилари унчалик кўп эмасди — бор йўғи 31%. Абдураҳмонов устун келган яккакурашлар бўйича кўрсаткич ҳам анча камтар — 35%: 26 уринишдан 9 тасида Шохруҳбекнинг қўли баланд келган. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, хавбек учун ўйин у қадар омадли бўлмади.

Мусобақанинг асосий "снайпери" Бобир Абдихолиқов ҳам "сояда қолиб кетди". Биринчи бўлимда унинг ҳужумдаги шериги Гришенко фаолроқ кўринди. Россиялик кўпроқ ва аниқроқ зарбалар берди. Айнан у "Энергетик-БГУ"нинг амалда энг хавфли ҳужуми юзага келишига сабабчи бўлди. 


Абдихолиқовга келадиган бўлсак, форвард ҳисобида бор йўғи иккита зарба (биттаси аниқ), якка курашларнинг 6%и муваффақиятли (битта омадли дуэль), 13 марта Бобир тўпни йўқотди ва фақатгина тўрт марта тўпга рақиб жарима майдончаси ичида тегишга эришди. 

Тўпурар ўзининг барча мусобақаларни инобатга олсак, етти беллашувдан буён давом этиб келаётган голли сериясини узиб қўйди. Шунга қарамай, у мамлакат олий лигасида хорижликлар ичида қаторасига учрашувларда гол уриш бўйича рекродни янгилади — 6та. 

Тўртинчи вакил — Аббосбек Жумақулов қайдномага киритилган бўлса-да, майдонга туширилмади.



Бу йил Беларусь чемпионатида ўзбеклар айниқса, кўпайганидан хабарингиз бор, албатта. "Белшина" жамоаси сафида Владислав Нуриев ҳаракат қилаётганига ҳам бир ойлар бўлиб қолди. 26 ёшли форвард Ҳиндистоннинг "Ара" жамоасидан келди. Ундан аввал эса она юртида, "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" сафида, ҳаракат қилган. 

"Қизил-қоралар" сафида Нуриев бешта ўйинда майдонга тушишга улгурди: тўрттаси чемпионат доирасида ва яна битта учрашув Кубокда. Ҳозирча ўзбекистонлик спортчи асосан захирадан ўйинга қўшилмоқда (бор йўғи икки баҳсни асосий таркибда бошлади), аммо гол уришга улгурди. Кубокда "Технолог" дарвозасига урилган учинчи, ғалаба тўпи айнан Нуриев ҳисобига ёзилди. 

Аввалги дам олиш кунлари Владислав "Белшина" билан бирга "Славия"га қарши ҳаракат қилди. Форвард асосий таркибда майдонга тушди ва бир соатдан сал камроқ (54 дақиқа) ҳаракат қилди. Бу вақт оралиғида у бир марта офсайдга тушиб қолди ва фақатгина бир марта рақиб жарима майдончаси ичида тўпга тегина олди. Кейинги ўйинларда вазият яхши томонга ўзгаришини кутиб қоламиз. 

Кейинги тур биринчи даврани ёпиб беради. БАТЭ ўз майдонида "Арсенал" билан, "Белшина" эса "Шахтер" билан  куч синашади. "Энергетик-БГУ" Минскда "Динамо"га қарши тўп тепади. "Талабалар" учун навбатдаги жиддий синов. Минскликлар устози Павел Родненок жамоа учун мавсум охиригача бу каби имтиҳонлар мунтазам равишда уюштирилишини айтди.



Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика