RU

Последние новости

19:57"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  14 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0

Беларусь. "Энергетик-БГУ" кетма-кет иккинчи ўйинда дуранг ўйнади Новости

Беларусь. "Энергетик-БГУ" кетма-кет иккинчи ўйинда дуранг ўйнади

Беларусь чемпионатининг 21-тури доирасидаги "Энергетик-БГУ" - "Неман" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг

Энергетик-БГУ – Неман 1:1

"Городской стадион"

Гол: Свирепа (12), Жуковский (46).

Энергетик-БГУ – Макавчик, Свирепа, Юдчиц, Сокол, Основ (Мавату, 28), Бакич, Носко, Башилов, Умаров, Мирошников, Мусаханян (Совпель, 46).

Неман –  Дударь, Слабашевич, Васильев, Кантария, Кадимян (Яцкевич, 75), Якимов, Жуковский (Рассадкин, 61), Яблонский, Забелин, По (Иванов, 83), Марушич.

Огоҳлантириш: Мусаханян (20), Совпель (66), Башилов (87).




ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. БГУ кетма кет иккинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнамоқда.

90+2. ЗАРБААААА!! Бу сафар 100 фоизлик вазият эди. Марушичнинг зарбасини Мирошников қайтарди!

90+1. ЗАРБААААА!! Марушич бу сафар қулай нуқтадан ҳам ноаниқ зарба йўллади.

3 дақиқа қўшиб берилди.

90. УХХХХХХ! Мавату бир рақибини алдаб, зарба учун қулай нуқтага чиқиб бориб, зарба бермади. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

88. ЗАРБАААААА! Марушичнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

86. 3 дақиқа олдин сейв қилган Макавчик гол олиб келиб қўйишига сал қолди. У тўпни муштлари билан уриб юборишда хатоликка йўл қўйди. Яхшики, тўп унинг ўзига келиб тушди.

83. МАКАВЧИИИКККК!!! Жуда ҳам хавфли зарбани ўнг оёғи билан қайтарди. Кейинги икки зарба гол бўлишига БГУ ҳимоячилари йўл қўйишмади.

80. Маватунинг қанотдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. Иккинчи темпда жамоанинг ҳужуми давом этди. Бу сафар Мавату оффсайдда қолиб кетганди.

77. УХХХХХХХ!! Бакич тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди ва Умаровга тўпни оширди. Кантария тўпни бурчакка чиқариб юборди. 

75. УХХХХ!! По бурчакдан оширган тўпни Макавчик бироз хавфли равишда уриб юборди. Бўш қолган дарвозани ишғол қиладиган топилмади.

72. Кадимяннинг қанотдан оширган тўпини Носко қайтариб юборди.

70. 20 дақиқа қолди, жамоалар чарчаб қолгандек.

67. Ўйин асосан марказда кечмоқда.

63. Бакич тўпни қўли билан ўйнаб юборгани сабабли фол белгиланди.

60. Умаров томон марказдан узатилган тўпни Дударь ушлаб олди.

57. По БГУ жарима майдончаси ичига кириб келаётганди. Носко тўпни куч билан тепганди, тўп Пога тегиб, майдонни тарк этди.

55. Ковалевич БГУ дарвозаси томон айлантирма зарба йўллади. Дарвозабон бунга чалғиб, майдондан ташқарига чиқиб кетаётган тўпни қайтариб юборди.

52. ЗАРБАААААААА!! Макавчик дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолди. Ухххх!!

51. Нозик вазият юзага келди. Совпель рақиб жарима майдончаси ичида икки рақибини алдаб ўтди, Кантария эса подкат билан тўпни олиб қўйди. Агар у сал адашганида пенальти бериларди.

49. УХХХХХ!! Бакичнинг қанотдан узатган тўпи дарвозага кириб кетиши мумкин эди. Дударь тўпни қайтарди. Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди. 

46. ГОЛ! Жуковский ҳисобни қисқартирди. БГУ ҳимоясидаги муаммолар яққол кўзга ташлана бошланди.



46. Демак, иккинчи бўлимга старт берилди!

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. УХХХХ!! Марушич БГУ дарвозабони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бораёгтанди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. ЗАРБАААААА!! Шахбоз Умаровнинг бу сафарги хавфли зарбасини посбон қийинчилик билан қайтарди.

40. УХХХХ!! Свирепа ўз жарима майдонаси ёнида тўпни олдириб қўйди ва кейинчалик яна қайтариб олди.

39. Яблонскийнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

36. Умаровнинг жаримадан йўллаган зарбаси бу сафар дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

34. ЗАРБААААААА!! Умаровнинг зарбасини  Дударь ушлаб олди.

32. УХХХХ!! Юдчиц ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагандек кўринди.

30. Умаров жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

27. ЗАРБАААААА!! Забелиннинг боши билан йўллаган зарбасини Макавчик ушлаб олди.

25. Умаровнинг қанотдан оширган тўпини Дударь ушлаб олди.

22. Носко рақибидан тўпни олиб қўйиб, ҳужумга ўтиб кетаётганди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

17. Носконинг пасидан кейин Свирепа оффсайдда қолиб кетганди ва тўп рақибларга олиб берилди.

12. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Умаровнинг бурчакдан оширган тўпини Свирепа боши билан дарвозага жойлаб қўйди.



10. Деярли шунга ўхшаш вазиятда Умаров қоида бузган бўлиб чиқди.

8. Умаров рақибини алдаб ўтган вақтида бошқа рақиби уни ушлаб қолиб йиқитди, бош ҳакам хуштагини чалмади.

6. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Васильев тўпни боши билан ўз дарвозабонига ошириб берди. Умаров тўпга улгурмай қолди.

4. Узун пас Умаровга мўлжалланганди. Бироқ Шахбоз оффсайдда қолиб кетганди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Эътиборингизни "Энергетик-БГУ" - "Неман" учрашувига қаратамиз. Сизлар билан учрашувни Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика