Бекзод Қодирқулов: “Кўрикка келганларни синовдан ўтказиб олдик”
10 фев 2022 10:51
Новости
Бекзод Қодирқулов: “Кўрикка келганларни синовдан ўтказиб олдик”
Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларига қулоқ тутдик.
“Гарчи бугун мағлубиятга учраган бўлсак-да, яхши ўйин бўлди. Асосий таркибда майдонга туширган футболчиларимиз 60 дақиқа давомида рақибга етарлича қаршилик кўрсатишди. Гол уриш учун вазиятлар яратилди. Қолган 30 дақиқада кўрикка келган футболчиларни синовдан ўтказиш учун майдонга туширдик. Бу эса рақибга қўл келди ва икки маротаба тўп йўллашга муваффақ бўлишди.
Бу ўйин жамоамиз учун анча фойдали бўлди. Чунки кўрикка келганларни яна бир маротаба синовдан ўтказиб олдик. Таркибимиз ҳам деярли 70 фоиз аниқ бўлиб қолди. Тез орада уч ёки тўрт нафар тажрибали футболчи келиб қўшилади. Ҳозирда ўзимизга керак бўлган кадрлар билан аллақачон келишиб қўйдик”, - дея сўзини якунлади Қодирқулов.
Комментарии