RU

Последние новости

13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  0 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  1 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  0 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   6 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  6 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  38 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158

Бекзод Қодирқулов: "Файсал Траоре тикланиш жараёнида" Новости

Бекзод Қодирқулов: "Файсал Траоре тикланиш жараёнида"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бекзод Қодирқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугун қийин ўйин ўтказдик. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиқишгани кўриниб турди. Бугун омадимиз келиб биринчи бўлимда гол киритдик. Бу гол йигитларга руҳий томонлама ўзларига келишларига сабаб бўлди. Ўйин охиригача шу темпни ушлаб турдик. "Бухоро" жамоасида ҳам гол киритиш учун вазиятлар бўлди. Бугун жамоамиз йигитлари ҳимояда ишончли ўйнашди, улар ғалабага ҳақли эдилар.

- "Насаф"дан ижарага олинган Файсал Траоре жароҳат сабаб майдонга тушмади. Шу ҳақида фикрингиз?

- Тўғри, Файсал Траореда жароҳат бор эди. Ҳозирда у тикланиш жараёнини ўтказаяпти. Насиб бўлса навбатдаги ўйинларда тайёр бўлади деган умиддаман.

- Навбатдаги турда "Олимпик" жамоаси билан ўйнайсизлар. Бу жамоа ҳақида фикрингиз?


- 16 апрель куни сафарда "Олимпик" жамоаси билан ўйнаймиз. Ёшлардан шаклланган яхши жамоа. Биз улар ҳақида ўрганиб чиқдик, олдинда яна 5 кун вақтимиз бор. Бу жамоани ўрганамиз ва таҳлил қиламиз албатта.

- Кейинги ўйинда бугун ўйнаган таркибга ўзгартириш киртилиши мумкинми?


- Рақибдан келиб чиқиб ўзгаришлар қилишимиз мумкин. Бир ёки икки футболчини ўзгартирармиз, лекин ундай кўп ўзгаришлар бўлмайди. Қисқа муддатда, яъни 5 кундан кейин ўйинимиз бор. Бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди, тўғри хатоларимиз ҳам йўқ эмас. Кўриб таҳлил қиламиз, насиб бўлса навбатдаги ўйинга яхши таркиб тайёрлаймиз.

- Шахсий фикримча, бугунги ўйинда дарвозабон ва ҳимоячи Улуғбек Худойбердиев жамоада энг яхшилардан бўлишди. Сизда қайси футболчилар ижобий таасурот қолдиришди?

- Тўғри улар маҳоратли ва тажрибали футболчилар. Бугун асосий таркибда тушган ва захирадан ўйинга қўшилган ҳамма футболчилар яхши ўйин кўрсатишди.

"Бухоро" жамоасида эса Давронбек Исақов яхши ўйнади. Шунингдек тажрибали Шавкат Саломовнинг узатмалари ҳам хавфли чиқди. Жамоанинг тажрибали футболчилари ҳам яхши ўйнади.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика