RU

Последние новости

12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  0 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  12 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  4 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  12 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  11 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  3 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  2

Бекободдан фотомақола Новости

Бекободдан фотомақола

Бекободда "Пахтакор"ни қабул қилган Рустам Мирсодиқов жамоаси бир тўп фарқи билан мағлубиятга учради.

Келинг аввал бир саволга жавоб бериб ўтсам. "Металлург" очко олиши мумкин эдими? 


Ҳа, агар майдоннинг ҳолати яхши бўлганида. Майдонда тўп жуда ҳам оғир ҳаракат қилди. Футболчиларни ҳаракати ҳам жуда суст. Натижада кўпгина вазиятларда икки жамоа аъзолари ҳам тўпни қабул қилишда ва узатишда кўплаб хатоларга йўл қўйдилар. 16-дақиқада Одилов 100% имкониятни қўлдан бой берди. Қанотдан етказиб берилган тўпга тепиш чоғида, 11 метрлик нуқта олдида у майдоннинг ҳолати яхши эмаслиги туфайли йиқилиб тушди. Айнан шу вазият гол билан якунланганида "Металлург" иккиланмай ҳеч бўлмаса дуранг натижани қайд этган бўларди. 


Жарима майдончаси ичида иш чиқмаганидан кейин "Пахтакор" узоқдан зарба беришга ўтди. Биринчи гол ҳам айнан шундай вазиятда урилди. Анча вақтини захира ўриндиғида ўтказиб юбораётган Баҳодир Пардаев учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди. "Пахтакор"нинг оғриқли нуқтаси сифатида Станислав Андреевни кўрсатиш мумкин. 90+1 дақиқада футболчи 100 % имкониятни кўкка совурди. "Металлург"ни қарши ҳужуми эса жарима зарбаси билан тугади ва Тошматов "16"ни ёнидан гол уришда қийинчиликка учрамади.


Ўйинга оид яна бир эътирофга Зафар Сафоев муносиб. Жорий мавсумда дебют ўйинини ўтказган дарвозабон биринчи ўйинида, жиддий рақиб олдида ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Дарвозаси тўридан ўрин олган иккита тўпда ҳам унинг айби бўлмади. Икки бўлимда ҳам "Металлург"ни қийин вазиятлардан олиб чиқиб кета олди. Қолганини суратлар орқали томоша қилинг.




- Тўплар бор, янгисидан, ўйналмаган, тепилмаганидан бор! Келиштириб берамиз...




- Оғайни, илтимос тепиб қўймагин. Ўзи ҳозиргина сотиб олдим...




Тўп тепиш мумкин бўлмаса нима қиламиз? Кел яхшиси кураш тушамиз. Демак, майдонда грузиялик полвон, ўзбек полвонига қарши...


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика