Беккенбауэр: “ПСЖнинг кучсиз нуқтасини кўрмаяпман”
22 авг 2020 00:55
Новости
Беккенбауэр: “ПСЖнинг кучсиз нуқтасини кўрмаяпман”
“Бавария” клубининг фахрий президенти Франц Беккенбауэр жамоасининг ЕЧЛ финалида ПСЖ билан бўладиган баҳси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“ПСЖнинг ўйинларини кузатиб бораяпман. Жамоа жудаям кучли. Уларнинг нозик ва кучсиз нуқтасини топишга қийналаяпман, ҳар қандай вазиятда сизга “сюрприз” тайёрлай оладиган қудратга эга. Бу ўйин биз учун ушбу мавсумда ЕЧЛдаги энг қийин ўйин бўлади. Ўйлайманки, ҳар иккала жамоа ортиқча босимсиз, шу пайтгача қандай ўйин кўрсатишган бўлишса, шундай футбол намойиш этишади. Ўшанда биз ажойиб финалга гувоҳ бўламиз”, дея Беккенбауэрнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Бавария” расмий сайти.
ЕЧЛ финал беллашуви 23 август, якшанба куни Лиссабондаги “Да Луш” стадионида бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии